Қайднома

Қидирув

Қай бири маъқул – Холандми ёки Мбаппе?

Қай бири маъқул – Холандми ёки Мбаппе?

  07.03.2020 02:13
  0
  370
Қай бири маъқул – Холандми ёки Мбаппе?

Эрлинг Холанд «Зальцбург»да кўрсатган маҳсулдорлигини «Боруссия»да ҳам давом эттирмоқда. Норвегия­-лик 19 ёшли йигитча фаолиятидаги расмий голлари сонини 60тадан оширишга улгурди. Айни пайт ЕЧЛ тўпурарлар пойгасида ҳам айнан Эрлинг пешқадам бўлиб турибди - 10та гол. The Sun нашри хабарига кўра, норвегиялик вундеркинд ижросидаги кетма-кет голлар «Реал» раҳбарияти олдига катта саволни кўндаланг қўйди - «Килиан Мбаппеми ёки Эрлинг Холанд?» Оддий айтганда, мадридликлар «ПСЖ» вакилини сотиб олиш фикридан воз кечиб, бор эътиборни «Боруссия» Д. жавоҳирига буришлари ҳеч гап эмас.

Қарангки, қуръа ҳукмига кўра, Мбаппе ва Холанд  ЧЛ 1|8 финалидаёқ майдонда ўзаро тўқнаш келишди. «Боруссия» ва «ПСЖ» ўртасидаги дастлабки ўйинда германияликлар 2:1 ҳисобида устун келишди. Бу учрашувда ҳар икки ҳужумчи самарали ҳаракатни амалга оширди: Холанд «дубль»га эришган бўлса, Мбаппе бразилиялик Неймар голига ассистентлик қилди.

Қизиқ, Эрлингнинг ҳозирги статистикасини Килиан 20 ёшига қадар расмийлаштирган натижалар билан солиштирсак, тарозининг қайси палласи оғир келади?

 

 

Килиан Мбаппе (20 ёшига Қадар)

 

Трансфер суммаси: 200 млн. евро

Дебюти: 2015 йил 2 декабрь, 16 ёшда

Голлари сони: 68та (1та «покер», 2та «хет-трик»)

Жамоалари: «Монако» (27та гол), «ПСЖ» (35та гол), Франция термаси (6та гол, жумладан, ЖЧда 4та ва Европа Миллатлар лигаси ҳамда Евро-2020 саралашида 1тадан)

Ютуқлари: ЖЧ-2018 ғолиби, Франциянинг 2 карра чемпиони, Франция кубоги ва Лига кубоги соҳиби

Факт. Мбаппе 13 ёшида «Реал» академияга кириши мумкин эди, бироқ отаси билан маслаҳатлашгач, уйида қолади. Яна 2 йилдан кейин эса «Монако» билан илк профессионал шартномасини расмийлаштиради. Эътиборли томони, Мбаппе «ПСЖ» сафига қўшилгунича «Монако» интернатида яшаган.

 

Эрлинг Холанд

 

Трансфер суммаси: 60 млн. евро

Дебюти: 2016 йил 12 май, 15 ёшда

Голлари сони: 61та (1та «покер», 6та «хет-трик»)

Жамоалари: «Мольде» (20та гол), «Зальцбург» (29та гол), «Боруссия» Д. (12та гол)

Ютуқлари: Австрия чемпиони, Австрия кубоги соҳиби

Факт. Холанд катта футболдаги дебютини 15 ёшида нишонлаган, бироқ Норвегия чемпионати иккинчи дивизиони доирасидаги 16та ўйинда гол уролмаган, кейин «Мольде» сафига қўшилган. Эрлинг 21 июль куни 20 ёшини қаршилайди. Демак, у голлар сони бўйича Мбаппенинг 20 ёшгача қайд этган кўрсаткичини бемалол янгилаши мумкин


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz