Қайднома

Қидирув

Футбол бу санъат

Футбол бу санъат

  07.03.2020 06:18
  0
  391
Футбол бу санъат

Италиялик рассом Фабрицио Биримбеллининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида шундай ёзилган: «ФУТБОЛ - БУ САНЪАТ». Иқтидорли мусаввир жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшган энг жарангдор номлардан ўз талқинидаги жаҳон рамзий терма жамоа­сини шакллантирди. Хуллас, унинг виртуал жамоасидан маданият ва санъатнинг афсонавий вакиллари жой олишди. Биримбелли қаламига ўзингиз баҳо беринг - Фредерик Шопен Польша терма жамоаси либосида, Сальвадор Дали эса испанлар сафида ва ҳоказо... Табиийки, рассом жанажон юрти миллий жамоасига ўз йўналишида буюкликка эришган Леонардо да Винчини танлади. Фабрицио рус ёзувчиларини ҳам эсдан чиқармади. Тўғри, хилма-хиллик учун Фёдор Достоевскийни Россия миллий жамоаси либосида акс эттириб, Александр Пушкинга собиқ иттифоқ термаси футболкасини раво кўрди...

Александр Пушкин - собиқ иттифоқ термаси. Буюк шоир шўро даврини кўрмаган, аммо рассом уни 4та йирик ҳарфи бор футболкада тасвирлашни маъқул кўрди.

Эдгар Аллан По - АҚШ термаси. Замонавий детектив жанри асосчиси, бошқа таърифга ҳожат йўқ.

Ханс Кристиан Андерсен - Дания термаси. Адабиёт оламида ўзгача донг таратган буюк ҳикоянавис, бутун Даниянинг фахри.

Эйтор Вила-Лобос — Бразилия термаси. Бразилия халқ мусиқаларини Европа академик оҳангларига уйғунлаштириб, ажойиб усул яратган бастакор.

Арасту - Греция термаси. Қадим Юнонистондан буюк файласуф ва алломалар жуда кўп чиққанки, рассом Греция термасининг оппоқ формасини улардан қай бирига бериш масаласида роса бош қотирган бўлса керак. Муҳими, у якунда кимдадир эътироз туғдирмайдиган номзодни танлади -Аристотел ёхуд Арасту.

Вольфганг Амадей Моцарт - Австрия термаси. Моцарт ижодига қойил қолмаган мусиқашунос топилмаса керак. Феноменал оҳанглари билан танилган бастакор.

Рене Франсуа Гилен МагриттБельгия термаси. Сюрреалчи рассом кишини ўйлашга чорлайдиган жумбоқнамо картиналари билан машҳур.

Людвиг ван БетховенГермания термаси. «Вена классик мактаби»нинг охирги вакили ҳисобланган немис бастакори классик мусиқа даҳоларидан биридир.

Фридерик Францишек Шопен - Польша термаси. Буюк бастакор ва пианиночи умрининг охирги йиллари Францияда ижод қилган, лекин у поляк, барибир.

Леонардо да Винчи - Италия термаси. Буюк рассом ва олим, ихтирочи, ёзувчи, мусиқачи, оддий айтганда, универсал инсоннинг ёрқин намунаси.

Амадеу ди Соуза-Кардозу - Португалия термаси. Соуза-Кардозу — португал рассомчилигининг энг ёрқин вакили.

Юкио Мисима - Япония термаси. Ёзувчи ва драматург. Япон эстетизмининг фаол давомчиси, Нобель мукофотининг уч карра лауреати.

Сальвадор Дали - Испания термаси. Мусаввир, график устаси, ҳайкалтарош, режиссёр ва ёзувчи. Сюрреализмнинг ёрқин вакили.

Винсент Виллем ван Гог - Нидерландия термаси. 10 йилдан кўпроқ вақт давомида 2100тадан ортиқ картина яратган сермаҳсул рассом.

Хорхе Луис Борхес - Аргентина термаси. Ёзувчи ва шоир. Муаммоларни фантазия ниқоби остида кўтариб чиққан халқпарвар ижодкор.

Уильям Шекспир - Англия термаси. Жаҳоннинг энг кучли драматургларидан бири. Кўпинча Англия миллий ёзувчиси сифатида эътироф этилади.  

Фёдор Достоевский - Россия термаси. Фёдор Михайлович — рус ёзувчиси, файласуф. Петербург фанлар академияси аъзоси. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz