Қайднома

Қидирув

«Металлург» юбилей - 800-голини нишонлади

«Металлург» юбилей - 800-голини нишонлади

  07.03.2020 10:41
  0
  210
«Металлург» юбилей - 800-голини нишонлади

Coca Cola Суперлиганинг 2-турида «Қўқон 1912» жамоасини қабул қилган Бекободнинг «Металлург» жамоаси янги мавсумдаги биринчи ғалабасини расмийлаштирди. Эътиборли жиҳати, илк ютуқни «Металлург»га кучлилар сафида киритилган юбилей – 800-гол тақдим этди. Юбилей гол муаллифи эса Станислав Андреев бўлди.

Бевосита учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, ўйин ҳужумкор, курашларга бой, томошабоп ўтди. Ҳар иккала жамоа мазкур учрашувга ғалаба иштиёқида ташриф буюришганлигини яширишмади. Учрашув аввалида бекободликларнинг ҳужумда ўйинлари унчалик қовушмади. Биринчи тайм ўрталарига келиб ташаббус мезбонлар томонига ўтди. Бу эса кўп куттирмасдан ўз самарасини берди. Чап қанотдан Дониёр Нарзуллаевнинг рейди жарима майдони ичида уни қарши олган дарвозабоннинг фоли билан якунланди. Учрашув бош ҳаками Вадим Агишев иккиланиб ўтирмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Станислав Андреев бехато бажариб, «Металлург»нинг кучлилар сафидаги 800-голини киритди.

Биринчи таймнинг қолган дақиқаларида ҳам кескин курашлар остида ўтган бўлса-да, томонлар муваффақиятга эриша олишмади. Иккинчи таймда эса меҳмонлар устунликни ўз томонларига оғдиришди. Натижада майдон эгалари дарвозаси ёнида бир биридан хавфли вазиятлар юзага келди. тан олиш керак, шу куни бекободликларнинг омади чопди. Ҳатто дарвоза бўш қолган вазиятлардан ҳам водийликлар унумли фойдалана олишмади. Натижада «Металлург» мавсумдаги ўзининг биринчи ғалабаси, «Қўқон 1912» жамоаси эса биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ушбу ютуқдан кейин «Металлург» камида бир сутка янги мавсумда Суперлига пешқадамига айланди. Кейинги турни эса бекободликлар Тошкентда – «Пахтакор»га қарши ўтказишади.

«Металлург» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz