Қайднома

Қидирув

Дилявер Ваниев: «Бунёдкор» билан тенгма-тенг ўйнадик»

Дилявер Ваниев: «Бунёдкор» билан тенгма-тенг ўйнадик»

  07.03.2020 20:57
  0
  242
Дилявер Ваниев: «Бунёдкор» билан тенгма-тенг ўйнадик»

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Машъал» (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Дилявер Ваниев иштирок этди.

- Барча ўйинни кўрди. Қўрқмай айта оламан, бугун «Бунёдкор» билан тенгма-тенг ўйнадик. Тўғри, биринчи бўлимнинг айрим дақиқаларида ҳимояландик, лекин танаффусдан сўнг ҳужумкорликни оширдик. Бугунги баҳсда бемалол рақибдан очко тортиб олиш мумкинлигини тушундик. Узоқ паслар орқали рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратдик. Аммо гол ура олмадик. Қисқаси, бугун муносиб ўйин кўрсатдик. Бироқ «Бунёдкор» ғалаба қозонди, уларни табриклайман! 

Очиғи, бугун биринчи бўлимни иккинчи жамоа сифатида ўтказишни режалаштиргандик. Танаффусда йигитларга энди ҳужумкорликни ошириш лозимлигини таъкидладим. Бугун стандарт вазиятларда ҳам фаол бўла олдик. Бу бўйича ҳам йигитларга алоҳида кўрсатма бергандим. Аммо стандартлардан ҳам фойдаланишда оқсадик. 

"Бунёдкор" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz