Қайднома

Қидирув

«Исландча чапак»: «Навбаҳор»-«Локо» ўйинида 25 мингдан зиёд мухлис қойилмақом тарзда "чиқишди" (видео)

«Исландча чапак»: «Навбаҳор»-«Локо» ўйинида 25 мингдан зиёд мухлис қойилмақом тарзда "чиқишди" (видео)

  07.03.2020 21:56
  0
  338
«Исландча чапак»: «Навбаҳор»-«Локо»  ўйинида 25 мингдан зиёд мухлис қойилмақом тарзда

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган марказий беллашувда «Навбаҳор» жамоаси Наманганда «Локомотив»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни кузатиб бориш учун Намангандаги «Марказий» стадионига 25 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрган. Мухлислар учрашувдан сўнг Тошкент клуби устидан қўлга киритилган ғалабани исландиялик мухлислар каби нишонлади.

Эслатиб ўтамиз, Евро—2016 мусобақаси вақтида Исландия терма жамоаси аъзолари учрашувдан сўнг мухлислари билан ғалабани ўзига хос тарзда нишонлаб, буни анъанага айлантириб юборганди. Ҳозирда кўплаб мухлислар ўз суюкли жамоаларини шу тарзда қўллаб-қувватламоқда.

Маълумот учун, «Навбаҳор» Суперлиганинг 1-турини Тошкентнинг бошқа клуби «Пахтакор»га қарши сафарда ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz