Қайднома

Қидирув

Хулоса чиқаришга шошилмаймиз ...

Хулоса чиқаришга шошилмаймиз ...

  08.03.2020 01:59
  0
  462
Хулоса  чиқаришга  шошилмаймиз ...

Coca Cola Суперлига-2020нинг 1-тури ниҳоясига етиб, 2-тур учрашувларига ҳам старт берилди. Чемпионат старти ишқибозларга бир-биридан ажо-йиб ва қизиқарли тўқнашувларни туҳфа қилди. Шидатга тўла ўйинлардан кимдир қониқди, кимдир эса, аксинча. Бу табиий ҳол, албатта.
Гоҳида ғолиб жамоанинг ҳам нимадандир кўнгли тўлмайди. Аслида, чемпионат старти кўпинча алдамчи таассурот қолдиради. Халқимиз «Подадан олдин чанг чиқарма», деб бежиз айтмаган, ахир. Лекин шунга қарамай, футбол жамоатчилиги орасида дастлабки турдан кейиноқ хулоса чиқаришни бошлаб юборадиганлар топилади. «Машъал»нинг сенсацияси, «Пахтакор» ва «Навбаҳор» баҳси атрофидаги можаролар ва ҳоказо. Келинг, биз ҳам дастлабки турнинг эътиборга молик воқеаларини яна бир бор эслаб, келгусида бизни нималар кутиши мумкинлигини ўзимизча тахмин қилиб кўрсак.

 

Мавсумнинг илк учрашуви шиддатларга бой тарзда ўтди, дея баралла айта оламиз. 2019 йили «Навбаҳор» Суперлигани ТТЙМИ стадионида (ўшанда Намангандаги арена чими янгиланаётганди) «Қўқон-1912»га қарши баҳс билан бошлаганди. Ўша ўйин ҳам кўпгина муҳокамалар ва можароларга сабаб бўлганди. Баҳсни Равшан Эрматов бошқарганди. Бу сафар амалдаги чемпион билан ўтган беллашувни бошқариш Илгиз Танташев чекига тушди. Халқаро миқёсдаги ўйинларда кўнгилдагидек ишлаган ҳакамимиз шу куни ўзининг айрим нохолис қарорлари билан ёдда қолди. Натижада, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси вазиятларни тегишли тартибда кўриб чиқиб, Танташевни 1 ойга Суперлига баҳсларидан четлатди. Мазкур ҳолатни тажрибали назоратчи Арслон Ҳотамов қуйидагича изоҳлади: «Илгизнингаксариятқарорларитўғри. Четлатилишсабаби - уфутболчиларгаўйинвақтидатушунтиришбермади. Аутдантўпкесибўтмаганди, назаримда. Пенальтибериладиганвазиятгакеладиганбўлсак, бундайтўқнашувлародатдажаҳонфутболидакўпучрайди».

Андрей Канчельскис жамоани ўйинга яхши тайёрлагани, шогирдларига курашувчанлик руҳини сингдирганини сезишимиз мумкин. Футболчилардаги бу хислат бутун мавсум давомида йўқолмаслигини тилаб қоламиз. Шу куни дарвозабон Ўткир Юсупов ажойиб сейвлари билан жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Меҳмон жамоа мухлислари «Пахтакор» стадионида ажойиб муҳитни юзага келтиришди. Намангандан ташриф буюрган чамаси 5-6 минга яқин ишқибоз ўз суюклиларини тинмай олқишлаб туришди. Бу борада уларга тасанно деймиз.

Баҳсдан кейин Мирзоҳид Ғофуров қуйидаги фикрларни билдирди: «Ҳакамҳақидабирорнарсадеяолмайман. Яхшиси, муҳокамақилмаганиммаъқул. Боиси, вазиятниҳаммакўрибтурганди. Мухлисларбизнингҳақиқий 12 ўйинчимизбўлишди. Уларгакаттараҳматайтаман. Мавсумэндибошланди. Олдиндагибеллашувлардағалабақозониб, уларнихурсандқиламиз. Буйилнасибқилса, бошқача «Навбаҳор»нингўйининикўрасизлар».

Биринчи турнинг энг кутилмаган ҳодисаси, яъни сенсацияси Муборакда қайд этилди. Мавсумга жиддий тараддуд кўрган «Машъал» ўз майдонида ўтган йили кучли тўртликка кирган «Сўғдиёна»ни қабул қилди. Баҳсдан олдин кўпчилик қатори мен ҳам Улуғбек Бақоев шогирдарининг имкониятларини юқорироқ баҳолагандим. Назарий жиҳатдан устунлик жиззахликлар томонда эди. Бироқ якунда баҳс 3:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

Ҳа, футболчилар катта иштиёқ билан тўп суришди, янги мавсум арафасида тажрибали легионерлар олинди. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда. Айримлар Муборак жамоасини ўтган йилги «Динамо»га ўхшатишаётгандир. Аммо Самарқанд клуби Суперлигага кутилмаганда чиқиб қолган, мавсумни тайёргарликсиз, бирор-бир харидларсиз бошлаган ва охири мураккаб аҳволда қолганди, барибир. «Машъал» эса ундан буткул фарқ қилади.

Умуман олганда, биргина ғалабадан эйфория чиқариш, ҳиссиётларга берилиш ўринсиз. Мавсум ўртасига келибгина бироз хулоса чиқариш мумкин. Дастлабки беш-олти тур мобайнида турнир жадвалида кутилмаган ўзгаришлар кузатилиши, ҳеч ким кутмаган жамоаларнинг юқорида юриши ёки аксинча ҳолат кузатилиши турган гап. Бунга ҳам табиий ҳол сифатида қарасак бўлаверади. Ким аслида ким эканлигини эса вақт кўрсатади. Демак, муборакликлар ҳақида баралла бирор фикр билдиришга эрта, менимча.

Ўйиндан кейин «Машъал» сардори Раҳим Давронов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: «Яратгангашукр, мавсумниғалабабиланбошладик. Мураббийларимизнингкўрсатмалариниаълодаражадабажардик. Барчаниғалабабилантабриклайман. Очиғи, «Сўғдиёна»данбирозчўчибтургандик. Бизгаиккиҳиссақийинбўлишинибилардик. Барикўнгилдагидекякунланганиданхурсандман».

Чемпионат стартида рақибдан чўчимасдан ўйнаган «Андижон»нинг ўйини ҳам менга манзур келди. Водийликлар пойтахт грандларидан бири ҳисобланган «Локомотив»га 1:2 ҳисобида ютқазган бўлишсада, иккинчи бўлимда ўйинни тўлиқ ўз қўлларига олишди. Агар вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик билан ҳаракат қилинганида, ортга бемалол бир очко билан қайтишлари ҳеч гап эмасди. Одатда, Тошкентга келган вилоят ёки воҳа жамоалари иккинчи рақам остида тўп суришади ва асосан қарши ҳужумларга таянишади. Лекин Александр Хомяков шогирдлари тўпни назорат қилиш билан бирга, хавфли ҳужумлар уюштиришда ҳам рақиб билан тенг­ма-тенг кўрсаткич қайд этишди. Умуман олганда, «Андижон»нинг ўйинида мураббий имзоси борлиги яққол кўриниб турди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жамоа трансферлар ойнасининг сўнги паллаларида нигериялик Ибе Мишел, Артём Литвяков, Димитро Зозуля каби легионерлар билан шартнома имзолади.

Қўқонда ҳам ҳақиқий байрам кайфияти ҳукм сурмоқда, десак муболаға бўлмайди. Янги мураббий Бахтиёр Ашурматов жамоани мавсумга ўзи истагандек тайёрлади. Трансферлар ойнасида кучли ва маҳоратли футболчилар қўшиб олинди, легионерлар таклиф этилди. Шунингдек, Филип Райевац ҳам қайтиш арафасида турибди. «Бухоро» билан ўйиндаги ғалабада барчанинг ҳиссаси катта бўлди. Жамоа ниманинг ҳисобига муваффақият қозонди? Жавоб оддий: маҳорат ва тажриба эвазига.

Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан урган иккита ажойиб голи барча масалага нуқта қўйди. Жамоада иштиёқ ва шашт юқори нотага чиқди. Ўртоқлик ўйинлари орқали ғолиблик руҳи сингдирилди. Ҳозирлик кўриш жараёнида ортиқча муаммолар кузатилмади. Барча чизиқларда рақобат мавжуд. Энди қолганини яна вақт ихтиёрига топширамизда, кейинги учрашувга ўтамиз.

АГМК ва «Металлург» иштирокидаги Тошкент вилояти дербиси доимо муросасиз ва қизиқарли кечган. Икки тенг кучли жамоалар ушбу турда дурангга имзо чекишди. Баҳс асосан тенг курашлар остида ўтди. 2019 йили «Металлург» кашфиётига айланган Аброр Тошқўзиев бу йил ҳам ўзини кўрсатса, ажабмас.

Вадим Абрамов бошқарувидаги «Бунёдкор» ҳам ўз юришини омадли бошлади. Термизда меҳмон бўлган «қалдирғочлар» ўз услубларида, ўз фалсафаларига таянган ҳолда ортга ғалаба билан қайтишди. Абрамовнинг топқирлиги ва керакли жойда бурилиш ясаш салоҳияти ушбу баҳсда ҳам қўл келди. Қанотда асосий таркибдан ўрин эгаллаши кўзда тутилган Фаррух Икромов захирадан ўйинга қўшилди. Бу мураббийнинг рақибга кутилмаган совғаси, дейишимиз ўринли бўлади. Тезкор вингер қобилиятини ишга солган ҳолда, барча учта голда иштирок этди. Захирадан майдонга тушган яна бир иқтидор соҳиби Расул Йўлдошев учинчи голда Икромовга ассистентлик қилди. Бу икки голга қадар Нурилло Тўхтасинов ўз услубида узоқ бурчакни нишонга олган ҳолда, ҳисобни очганди.

«Сурхон» таркибида тажрибали футболчилар кўп бўлсада, ўйинни йўлга қўйиб олиш учун уларга маълум вақт кераклиги ойдинлашиб қолди. Шунингдек, мураббий масаласини ҳам жиддий ўйлаб кўришса, зарар қилмайди. Чунки юлдузли таркибга яхши бошқарувчи лозим.

Мана шунақа гаплар. Мавсум энди бошланди. Юқорида таъкидлаганимдек, дастлабки турлардаги натижалардан катта хулоса ясаш ярамайди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Шундай экан, сўзимни ҳаммамизга жуда яхши таниш, айниқса, футболимизга жуда мос тушадиган мақол билан якунламоқчиман: «Жўжани кузда санаймиз...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz