Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: «Мақсадимиз – мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этиш»

Миржалол Қосимов: «Мақсадимиз – мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этиш»

  08.03.2020 11:09
  0
  272
Миржалол Қосимов: «Мақсадимиз – мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этиш»

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» билан дуранг ҳақида гапирди.

«Жамоалар жанговор футбол намойиш этишди. Ўйин голга қадар давом этаётгандек таассурот қолдирганди. Жамоам оддий вазиятда гол қўйворди. Камига Жокичнинг четлатилишидан кейин жамоа оғир ҳолатга тушиб қолди. Лекин шунга қарамасдан футболчилар ўзларида куч топган ҳолда ҳужумлар уюштиришди ва мен хоҳлаган ўйинни кўрсатишди.

Доим такрорлайман, футбол ҳакам хуштаги чалингунга қадар ўйналади. Қўл остимдаги барча футболчилар футбол ўйнашни билади. Яхши ўйнашади. Ҳамма гап хоҳишда. Футбол мухлислар учун ўйналади, мақсадимиз уларга ёқадиган жанговар футбол намойиш этиш.

Ўйин боришига қараб хулоса қиладиган бўлсак, дуранг натижаси адолатли бўлди. Балки «Суғдиёна» очко йўқотдик, деб ўйлаши ёки биз очко қўлга киритдик, деб ҳисоблашимиз мумкин. Айнан учрашувдан келиб чиқсак, натижа адолатли.

Ўйиндан келиб чиқсак, дуранг ёмон натижа бўлмади. Мавсум стартини баҳолашга ҳали эрта. Ҳозир баҳолайдиган палла эмас, балки хулоса қиладиган пайт» - дейди Қосимов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz