Қайднома

Қидирув

Функционерлар: ПАЛЛОТТА «РОМА»ДАН ВОЗ КЕЧМОҚДА

Функционерлар: ПАЛЛОТТА «РОМА»ДАН ВОЗ КЕЧМОҚДА

  09.03.2020 09:11
  0
  325
Функционерлар: ПАЛЛОТТА «РОМА»ДАН ВОЗ КЕЧМОҚДА

2011 йилдан бери «Рома»ни бошқариб келган америкалик Жеймс Паллотта ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажара олмади, шаҳар маъмурлари билан жанжаллашиб қолди ва клубни сотишга қарор қилди.

Паллотта ўз жамоасининг уй учрашувларига жуда кам ташриф буюради, бошқарувни Бостонда турган ҳолда амалга оширади. Римда юксак нуфузга эга бўлган шахслар билан жиддий зиддиятли муносабатларни юзага келтирган Франко Бальдинига президент маслаҳатчиси лавозимини топширди. Жамоа рамзи бўлган афсонавий Франческо Тотти айнан шу функционернинг «ташаббуси» билан «Рома»ни тарк этишга мажбур бўлди. Хайрлашув олдидан «абадий сардор» бошқарув тизимини танқид остига олди: «Орамизда римликларни «Рома»дан четлатиш истагида бўлган кишилар бор. Охир-оқибат, улар ўз мақсадларига эришдилар. 8 йил давомида америкаликлар бизни жамоадан узоқлаштириш пайида бўлишди. Уларнинг асл ниятлари шу эди ва буни амалга оширишди».

Паллотта «Рома»нинг ЕЧЛда мунтазам иштирок этишини таъминлашга ваъда берганди. Лекин унинг давридаги 9 мавсумнинг 5тасида «бўрилар» нуфузли турнирда иштирок этдилар. Паллотта 2014 йилдан бери «Рома» учун янги стадион барпо этиш орзусида. Бироқ орзу ҳамон рўёбга чиққани йўқ. У ва 6 кишидан иборат гуруҳ лойиҳа муҳокамаси билан банд, қурилиш эса бошланганича йўқ.

Янги стадионнинг оғриқли мавзуси нима?

Паллотта «Стадио Олимпико» бир вақтнинг ўзида «Рома» ва «Лацио» учун мукаммал макон бўла олмаслигини кўп таъкидлаганди: «Биз - дербидаги рақиблармиз, ака-ука ёки қалин дўст ҳам эмасмиз. Стадионга муаммосиз эгалик қила олмаймиз. Бу Лига раҳбариятига ҳам ноқулайлик туғдиради. Бундан таш­қари, у бизни хусусий мулк тушунчасидан маҳрум этади».

2014 йилда Паллотта ва унинг ёрдамчилари стадион учун тайёр ло-йиҳа борлигини маълум қилишган, фақат уни Рим маъмурлари билан келишиб олиш қолганди, холос. Бир йил давомида клуб соҳиби пойтахт раҳбарияти билан иншоот учун қурилиш майдонини белгилай олмади: Паллотта томонидан тақдим этилган турли вариантлар ҳудуднинг тарихий аҳамия­ти ёки турар-жой мавзеларига яқинлиги туфайли рад этилди. Транспорт тармоғи - алоҳида мавзу. Пойтахт мутасаддиларини стадион атрофидаги кўчаларда юзага келиши аниқ бўлган тирбандлик масаласи ўйлантириб қўйганди.

Ниҳоят, 2017 йилда Паллотта бўлажак аренага оид жиҳатлар ҳақида маълумот берди:

- 52000 мухлисга мўлжалланган сиғим;

- футбол майдонидан ташқари, савдо маркази, офис бинолари, ўнлаб ресторан ва тамаддихоналар ҳам стадион ичидан жой олади. Рақиб жамоалар мухлисларининг ўзаро дуч келмасликлари учун махсус йўлакчалар барпо этилади;

- иншоотнинг баҳоси 300 млн. евро. Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, қўшимча объектлар билан биргаликда лойиҳанинг умумий баҳоси 1,2 млрд. еврога етади.

2019 йилнинг февралида Паллотта қурилишни бошлашга рухсат олди. Лекин ҳанузгача у бошлангани йўқ. Жеймс бир қатор бюрократик тўсиқларни бартараф этолмади, стадион атрофидаги қатнов масаласи ҳал бўлмади. Шунингдек, соҳиб савдо ҳамда кўнгилочар мажмуа учун маблағ тополмади.

Натижада, америкалик функционер таслим бўлди. Яқинда Паллотта америкалик миллиардер Дэн Фридкин билан музокарага киришганлиги «Рома»нинг расмий сайти томонидан тасдиқланди. Италия матбуоти келишувни 600-800 млн. евро атрофида баҳоламоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz