Қайднома

Қидирув

Коронавирус сабаб юртимизда халқаро спорт тадбирлари вақтинчалик чекланади

Коронавирус сабаб юртимизда халқаро спорт тадбирлари вақтинчалик чекланади

  09.03.2020 12:01
  0
  306
Коронавирус сабаб юртимизда халқаро спорт тадбирлари вақтинчалик чекланади

Илк бор Хитойда аниқланиб, сўнгра дунёнинг кўплаб давлатларига кириб борган COVID-19 коронавируси бугун бутун дунёни таҳликага солиб турибди. Шукрки юртимизда бу юқумли ва ўта хавфли эпидемия аломатлари аниқланганича йўқ. Бироқ, хотиржам бўлиш асло ярамайди, чунки коронавирус айни пайтда сайёрамизнинг 70дан ортиқ давлатига кириб борди.

Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, қолаверса ҳукуматимиз томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, Республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Бундан кўзланган мақсад — коронавирус эпидемиясини юртимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш бўлиб, буйруқ билан халқаро мусобақаларда Ўзбекистон миллий терма жамоа аʼзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги республика ташкилотлари ва жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тарғибот материалларини чоп этиш ва уларни эʼтибор қаратиладиган жойларга илинишини таʼминлаш орқали халқимизнинг тиббий маданиятини юксалтириш ҳам кўзда тутилган.

Хуллас, барчамиз бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, COVID-19 коронавирусининг юртимизга кириб келишининг олди олинади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати


Манба: www.minsport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz