Қайднома

Қидирув

Анчелотти: «Ҳар бир жабҳада жуда ёмон ҳаракат қилдик»

Анчелотти: «Ҳар бир жабҳада жуда ёмон ҳаракат қилдик»

  09.03.2020 15:01
  0
  256
Анчелотти: «Ҳар бир жабҳада жуда ёмон ҳаракат қилдик»

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛ 29-тури доирасидаги «Челси»дан қабул қилиб олинган мағлубият (4:0)га изоҳ берди.

«Натижа кўнгилни хира қилди. «Эвертон»га келгандан бери биринчи марта бунчалик хафа бўлдим. На ҳимоя, на ярим ҳимоя, на ҳужум - ўйинимиз умуман ўхшамади. Яккакурашларда деярли 100%га мағлуб бўлдик. Тартиб етишмади, жуда кўп хато қилдик.

Бу ғалати. Чунки «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилгандик, «Арсенал» ва «Манчестер Сити» билан тенгма-тенг ўйнаган эдик. Бундай тасодифни яхшилаб таҳлил қилиб чиқишимиз керак» - дейди Анчелотти ВВС нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz