Қайднома

Қидирув

Зидан: «Ғалабага арзигулик ҳеч нарса қила олмадик»

Зидан: «Ғалабага арзигулик ҳеч нарса қила олмадик»

  09.03.2020 15:41
  0
  237
Зидан: «Ғалабага арзигулик ҳеч нарса қила олмадик»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «Бетис»га қарши ўйин (1:2) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ёмон ўйин ўтказдик. Ҳар бир бўлимда ҳам рақибдан устун бўла олдик. Аммо кўп хатога йўл қўйдик, тўпни кўп йўқотдик. Футбол шундай, ўз даражангда ўйнай олмасанг, муаммоларга дуч келасан.

Бизга кўп нарса етишмади. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди. Ёмон жисмоний ҳолат ҳамда тўп назорати ва тажовузкорлик етишмади. Жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Аммо мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас. Лекин хотиржамлик ярамайди.

Соврин учун курашишда давом этамиз. Лекин бу сафар ғалаба қозониш учун ҳеч нарса қила олмадик. Ўйинчиларга эътироз йўқ» – дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz