Қайднома

Қидирув

Коронавирус сабаб Ўзбекистон термасининг март ва июнь ойларидаги ўйинлари ҳам қолдирилди

Коронавирус сабаб Ўзбекистон термасининг март ва июнь ойларидаги ўйинлари ҳам қолдирилди

  09.03.2020 18:11
  0
  334
Коронавирус сабаб Ўзбекистон термасининг март ва июнь ойларидаги ўйинлари ҳам қолдирилди

ФИФА расмий сайтида маълум қилинишича ОФК ва ФИФА футбол бўйича ЖЧ—2022 мусобақасига саралаш баҳсларини бошқа муддатга қолдириш борасида келишувга эришди. Табиийки, мазкур ўйинларнинг қолдирилишига сабаб сифатида дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус эпидемияси кўрсатилган.

Хусусан, қуйидаги саналардан ўрин олган ЖЧ—2022 саралаш баҳслари қолдирилади: 23—31 март ҳамда 1—9 июнь кунларидаги ўйинлар. ФИФА ва ОФК ушбу санадаги баҳсларнинг қачон ўтказилиши борасида келажакда йиғилиш ўтказади.

Маълумот учун, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида 31 март куни сафарда Яман, 4 июнда Тошкентда Сингапур, ҳамда 9 июнь куни сафарда Саудия Арабистони билан ўйин ўтказиши лозим эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz