Қайднома

Қидирув

Тур иқтибосларидан статистикасигача...

Тур иқтибосларидан статистикасигача...

  10.03.2020 02:09
  0
  338
Тур иқтибосларидан статистикасигача...

Сизга яхши маълумки, Суперлига-2020 2-туридан сўнг ажойиб "факт"ларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шунингдек, ушбу турда жамоалар мураббийлари томонидан бир-биридан "ғаройиб" фикрлар ҳам билдирилганки, қуйида энг саралари билан танишасиз...


ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

Менимча, мухлислар эффекти «Навбаҳор»га катта фойда берди. Андрей Фёдоров («Локомотив» бош мураббийи).

- Ёрдамчи мураббийлар - Отабек Ғуломхўжаев ва Дониёр Усмонов қаерда? Келинглар, шу мавзуда гаплашмайлик. Менга айниқса, Ғуломхўжаевни эслатманг­лар, жамоа муҳитига салбий таъсир кўрсатган бузғунчи... Андрей Каньчельскис («Навбаҳор» бош мураббийи).

- Сафимизда тажрибали ижрочилар бор экан, нега «стандарт»ларга эътибор қаратмаслигимиз керак? Бахтиёр Ашурматов («Қўқон-1912» бош мураббийи).

- Меҳмонлар мағлубиятга лойиқ эмасдилар, эҳтимол, биз ғалабага... Аммо бу футбол ва баъзан шунақаси учраб туради. Андрей Шипилов («Металлург» бош мураббийи).

- Тўғриси, ҳеч қачон бугунгидек суст ўйин кўрсатмагандик. Жуда кўп хато қилдик, қисқаси, ҳисобдан бош­қаси асло қониқирмади. Вадим Абрамов («Бун­ёдкор» бош мураббийи).

Йигитларга бош мураббий сифатида келганим, машғулотларни ўзим олиб боришим, тактикани ҳам мустақил танлашимни тушунтирдим. Баҳром Ҳайдаров («Сурхон» бош мураббийи).

- Тўғриси, енгил «шок» ҳолатидаман. Биринчи турдаги мағлубиятни ювиш учун роса ҳаракат қилдик. Ўйин қийин кечганига қарамай, гол урдик, ҳаммаси яхши кетди, аммо охирги дақиқалардаги хато... Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Бутун ўйин давомида фақат ҳимояландик, деярли ҳужум қилмадик. Тўп бизда бўлган вақтда ҳам жуда секин ҳаракатландик. Фақат ҳимояда ўйнаб, ғалаба қозониш қийин. Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи).

66-дақиқага қадар ёмон ўйнамадик. Ўша вазиятда урилган голни кўриб чиқиш керак. Ҳозирча такрорий вазиятни кўрмадим, баъзи саволларимиз бор... Муҳсин Муҳаммадиев («Бухоро» бош мураббийи).

- Ҳимоячиларга қийин - бутун ўйин давомида ҳеч қандай вазият бўлмайди ва рақибнинг битта ҳужуми қимматга тушиши мумкин. Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи).

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - «НАВБАҲОР» МУХЛИСЛАРИ

Бу танловга изоҳ шарт бўлмаса керак. 25 мингдан ортиқ мухлисни ўз бағрига олган Намангандаги «Марказий» стадиони шу қадар чирой очдики, футболимизда бундай кўтаринки кайфият ва манзара анчадан буён кузатилмаётганди. Ҳа, аввалги мавсумда ҳам бир қатор ўйинларни 20 мингдан кўп мухлис бевосита стадионда кузатди, хусусан, «Навбаҳор»никини. Лекин бу сафар трибунадаги муҳит ўзгача бўлди. Асосий факт битта - Андрей Канчельскис жамоаси стадион манзарасидан ҳам алоҳида куч олиб, «Локомотив»ни муаммосиз енгди. Хуллас, Намангандаги муҳит сабабчилари бош қаҳрамон, Драган Черан қайд этган «хет-трик» эса ўз йўлига...

 

Тур Статистикаси

Ўйин: 7

Гол: 15  (ўртача: 2,14...)

Мухлислар сони: 52154 (ўртача: 7450...)

Мезбонлар ғалабаси: 5

Меҳмонлар ғалабаси: 1

Дуранг: 1

Йирик ҳисобли ғалаба: 1та («Пахтакор» - 3:0) 

Энг  сермаҳсул ўйинлар: «Қизилқум» - «Сурхон», «Пахтакор» - «Бухоро», «Насаф» - «Андижон» (3тадан гол)

Огоҳлантириш: 29 (ўртача: 4,14...)

Четлатиш: 2 (0,28...)

Энг «қўпол» ўйинлар: «Навбаҳор» - «Локомотив» (8та сариқ карточка); «Сўғдиёна» - АГМК (6та сариқ } 2та қизил карточка)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Навбаҳор» - «Локомотив» (25328)

Пенальти: 2 (самарали)

«Дубль»: -

 «Хет-трик»: 1 (Драган Черан, «Пахтакор»)

Автогол: -

 

1       ПАХТАКОР                     2              2             0              0             5-1                6

2       НАСАФ                              2              2             0              0             5-2                6

3       БУНЁДКОР                     2              2             0              0             4-1                6

4       МЕТАЛЛУРГ                  2              1             1              0             2-1                4

5       МАШЪАЛ                       2              1             0              1             3-1                3

6       ҚЎҚОН-1912                     2              1             0              1             3-1                3

7       НАВБАҲОР                    2              1             0              1             3-2                3

8       СУРХОН                           2              1             0              1             3-4                3

9       ЛОКОМОТИВ               2              1             0              1             2-3                3

10     АГМК                                   2              0             2              0             2-2                2

11     СЎҒДИЁНА                      2              0             1              1             1-4                1

12     АНДИЖОН                      2              0             0              2             2-4                0

13     ҚИЗИЛҚУМ                     2              0             0              2             2-5                0

14                   БУХОРО  2                     0                     0                     2                     0-6                  0

 

Тўпурарлар

Бобур Абдухолиқов («Насаф») - 3та

Драган Черан («Пахтакор») - 3та (1та - пен.)

Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») - 2та

Кирилл Погребняк («Локомотив») - 2та

Игорь Сергеев («Пахтакор») - 2та...

 

 

3-тур

13 март (жума)

Соат 16:00       «Сурхон» - «Насаф»

Соат 18:15       AГМК - «Бунёдкор»

14 март (шанба)

Соат 16:00       «ҚўҚон-1912» - «СўҒдиёна»

Соат 16:00       «Машъал» - «ҚизилҚум»

Соат 18:15       «Пахтакор» - «Металлург»

15 март (якшанба)

Соат 17:00       «Aндижон» - «Навбаҳор»

Соат 17:00       «Локомотив» - «Бухоро»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz