Қайднома

Қидирув

АПЛ: Пеп, антирекордни ўйла…

АПЛ: Пеп, антирекордни ўйла…

  10.03.2020 03:26
  0
  296
АПЛ: Пеп, антирекордни ўйла…

«Манчестер Сити» жорий мавсум АПЛда 7-марта мағлублик кўчасига кирди. Бу жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун антирекорд ҳисобланади. Испан мутахассиси бунга қадар бир мавсум давомида кўпи билан 6та ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрганди (АПЛ-2016-2017да айнан «Сити» бошқарувида). Қолаверса, «шаҳарликлар» охирги 10 йил бадалига илк марта «МЮ»га бир мавсум доирасида 2 бора ютқазишди. «Сити»нинг мағлубияти тушунарлики, «Ливерпуль» фойдасига. Энди Юрген Клопп жамоа­си яна 2та ўйинда ғалаба қозонса, бас, чемпионликни тантана қилади.

**«Ливерпуль» АПЛ доирасидаги уй учрашувларида қайд этган ғалабалари сонини 22тага етказди. Бу Англия элит лигаси тарихидаги энг юқори натижадир. Олдинги рекорд ҳам «Ливерпул»га тегишли эди - «қизиллар» 1971 йилнинг январь - декабрь ойлари оралиғида ўз майдонларида қаторасига 21та ўйинда ғалаба қозонишганди. «Манчестер Сити», «Ньюкасл» ва «Престон» клублари эса бу борада учинчи яхши кўрсаткичга эга - 20тадан ғалаба.

**«МЮ» ҳужумчиси Антони Мартиаль АПЛнинг жорий мавсумида 11-голини уриб, шахсий рекорди (мавсум-2015|2016)ни такрорлади.

**«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти чемпионат ўйинига боғлиқ йирик ҳисобли мағлубият бобидаги антирекордини такрорлади - 0:4. Италиялик мураббий 2015 йилнинг февралида «Реал» устози сифатида Ла Лигада «Атлетико»га ҳам худди шу ҳисобда ютқазган эди.

**«Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлинг 25 ёшу 91 кунлигида АПЛда 250-ўйинини ўтказди. Фақат Гарет Бэрри (25 ёшу 37 кунлик), Жеймс Милнер (24 ёшу 293 кунлик) ва Уэйн Руни (24 ёшу 119 кунлик) бу маррага Стерлингдан эртароқ етишган (ёш бўйича, албатта).

**«Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру АПЛда 80та гол маррасини бўйсиндирган 50-футболчига айланди.

**«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Деле Алли АПЛда «шпорлар» учун 50та (ёки кўпроқ) гол урган 7-футболчи бўлди. У бу маррага 23 ёшу 331 кунлигида етди. Биргина Гарри Кейн 50-голини унга нисбатан ёшроқ ҳолатида нишонлаган (23 ёшу 44 кунлигида).

**«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Англия элит лигасида 80та гол урган африкалик 4-футболчига айланди. Сенегаллик бу борада Якубу Айегбени (Нигерия, 95та гол), Эммануэль Адебайор (Того, 97та гол) ва Дидье Дрогба (Кот-д~Ивуар, 104та гол)дан орқада.

**«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛда «қизиллар» сафидаги 100-ўйинида 70-голини нишонлади. «Ливерпул»нинг бошқа бирор вакили дастлабки 100та учрашувда шунча гол урмаган. Қолаверса, Салоҳ «Ливерпул»да қаторасига 3 мавсум камида 20та гол урган иккинчи футболчи бўлди (Майкл Оуэндан сўнг).

 

7 март

ЛИВЕРПУЛЬ - БОРНМУТ - 2:1 (2:1)

Ливерпуль. 53323 томошабин.

Голлар: Салоҳ (25), Мане (33) - Уилсон (9).

Ливерпуль: Адриан, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Милнер, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 84), Фабиньо, Вейналдум, Салоҳ,

Фирмино (Ориги, 90), Мане.

АРСЕНАЛ - ВЕСТ ХЭМ - 1:0 (0:0)

Лондон. 60335 томошабин.

Гол: Лаказетт (78).

Арсенал: Лено, Папастатопулос, Давид Луиз, Мари, Озил (Бельерин, 89), Жака, Себальос, Пепе (Нелсон, 69), Обамеянг, Нкетиа (Лаказетт, 59), Сака.

КРИСТАЛ ПЭЛАС -

УОТФОРД - 1:0 (1:0)

Лондон. 25461 томошабин.

Гол: Айю (28).

ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД -

НОРВИЧ - 1:0 (1:0)

Шеффилд. 31379 томошабин.

Гол: Шарп (36).

САУТГЕМПТОН - НЬЮКАСЛ - 0:1 (0:0)

Саутгемптон. 30096 томошабин.

Гол: Сен-Максимен (79).

Фойдаланилмаган пенальти:

Ричи (45, Н.).

Четлатиш: Женепо (28, С.).

ВУЛВЕРХЭМПТОН - БРАЙТОН - 0:0

Вулверхэмптон. 31490 томошабин.

БЕРНЛИ - ТОТТЕНХЭМ - 1:1 (1:0)

Бернли. 20496 томошабин.

Голлар: Вуд (13) - Алли (50-пен.).

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дайер, Алдервейрелд, Танганга, Скипп (Лукас Моура, 46), Ндомбеле (Ло Чельсо, 46), Вертонген, Ламела (Орье, 78), Бергвейн, Алли.

8 март

ЧЕЛСИ - ЭВЕРТОН - 4:0 (2:0)

Лондон. 40694 томошабин.

Голлар: Маунт (14), Педро (21), Виллиан (51), Жиру (54).

Челси: Аррисабалага, Алонсо, Аспиликуэта, Зума, Рюдигер, Маунт (Жеймс, 60), Гилмор, Виллиан (Анжорин, 71), Баркли, Педро, Жиру (Броя, 86).

Эвертон: Пикфорд, Холгейт, Кин, Сидибе, Динь, Бернард (Уолкотт, 46), Андре Гомеш, Дэвис (Кин, 58), Сигурдссон, Ришарлисон, Калверт-Льюин (Гордон, 76).

МЮ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 2:0 (1:0)

Манчестер. 73288 томошабин.

Голлар: Мартиаль (30), Мактомини (90}7).

МЮ: де Хеа, Уильямс (Байи, 78), Шоу, Линделёф, Ван-Биссака,

Бруну Фернандеш (Игало, 88),

Матич, Жеймс, Фред, Мартиаль (Мактомини, 78), Магуайр.

Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Жоау Канселу, Зинченко (Менди, 77), Фернандиньо, Бернарду Сильва (Маҳрез, 59), Родри Эрнандес, Фоден, Гюндоган, Стерлинг, Агуэро (Габриэль Жезус, 59).

————————————————————----------------------

9 март (душанба)

01:00    Лестер - Астон Вилла

--------------——————————————————————————————————

28-тур ўйини

00:30    МАНЧЕСТЕР СИТИ – АРСЕНАЛ

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Шогирдларим нималарга қодир эканликларини яхши биламан. Аввал ҳам айтганман - футболда ўз кучига ишониш жуда муҳим. Уни чўнтакка солиб юришнинг иложи йўқ. Ишонч ҳар қандай жамоа­га келади ва кетади. Уни ушлаб туриш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. 82 очкога эгамиз - бу ёқимли. Лекин курашни давом эттиришимиз шарт. Тўғрироғи, жанг майдонидан эрта чиқиш ярамайди, рўпарамизга келган ҳар бир рақибни мағлубиятга учратишимиз керак. Худди бугун бўлган ўйиндаги каби...

Оле-Гуннар Сульшер («МЮ» бош мураббийи): - Қуруқ ўйинларимизни назарда тутиб айтсак, тобора кучли таассурот уйғотяпмиз - бу ёқимли. Қисқаси, жамоам шаклланиб бораётганини ҳис қиляпман. Бундай футболчиларга устозлик қилиш - шараф. Лекин ҳали 5-ўринга кўтарилмадик. «Челси» ва «Лестер»га етиб олиш учун бизга ҳали очколар керак. Шундай экан, гол уришдан, ғалаба қозонишдан тўхтамаслигимиз талаб этилади.

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Аслида яхши ўйнадик, аммо ҳужумларни якуний палласида нимадир етишмади. Қайтараман, ўйин сифатига эътироз йўқ. Қисқаси, ўз футболимизни кўрсатдик, афсуски, гол қўйиб юбордик. Рақиб эса шунчаки, хато қилишимизни кутди.... Эдерсон хатоси? У 1-2 ҳолатда жамоамизни қутқарди. Хато эса ўйиннинг бир қисми...

ТЎПУРАРЛАР:

Варди (Лестер) - 17та

Обамеянг (Арсенал) - 17та

Агуэро (Манчестер Сити) - 16та...

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  ЛИВЕРПУЛЬ 29 27 1 1 66-21 82
2  МАНЧЕСТЕР СИТИ 28 18 3 7 68-31 57
3  ЛЕСТЕР 28 15 5 8 54-28 50
4  ЧЕЛСИ 29 14 6 9 51-39 48
5  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 29 12 9 8 44-30 45
6  ВУЛВЕРХЭМПТОН 29 10 13 6 41-34 43
7  ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД 28 11 10 7 30-25 43
8  ТОТТЕНХЭМ 29 11 8 10 47-40 41
9  АРСЕНАЛ 28 9 13 6 40-36 40
10  БЕРНЛИ 29 11 6 12 34-40 39
11  КРИСТАЛ ПЭЛАС 29 10 9 10 26-32 39
12  ЭВЕРТОН 29 10 7 12 37-46 37
13  НЬЮКАСЛ 29 9 8 12 25-41 35
14  САУТГЕМПТОН 29 10 4 15 35-52 34
15  БРАЙТОН 29 6 11 12 32-40 29
16  ВЕСТ ХЭМ 29 7 6 16 35-50 27
17  УОТФОРД 29 6 9 14 27-44 27
18  БОРНМУТ 29 7 6 16 29-47 27
19  АСТОН ВИЛЛА 27 7 4 16 34-52 25
20  НОРВИЧ 29 5 6 18 25-52 21

 

30-тур

14 март (шанба)

17:30    Уотфорд - Лестер

20:00    Борнмут - Кристал Пэлас

20:00    Брайтон - Арсенал

20:00    Манчестер Сити - Бернли

20:00    Ньюкасл -

            Шеффилд Юнайтед

20:00    Норвич - Саутгемптон

22:30    Астон Вилла - Челси

15 март (якшанба)

19:00    Вест Хэм - Вулверхэмптон

21:30    Тоттенхэм - МЮ

16 март (душанба)

01:00    Эвертон – Ливерпуль


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz