Қайднома

Қидирув

Ла лига: Лео энди олдинда!

Ла лига: Лео энди олдинда!

  10.03.2020 06:31
  0
  302
Ла лига: Лео энди олдинда!

«Барселона» етакчиси Лионель Месси Ла Лигада 438-голини уриб, Европанинг кучли 6та миллий лигаси тарихидаги бош тўпурарга айланиб олди. Аргентиналик ҳужумчи шунча гол тўплаш учун 474та ўйинда майдонга тушган. Хуллас, у кучли лигалардаги 540та учрашувда рақиблар дарвозасини 437 марта нишонга олган «Ювентус» юлдузи Криштиа­ну Роналдудан ўзиб кетди. Тур воқеасига келсак, «Бетис» майдонида мағлубликни тан олган «Реал» пешқадамликни яна «Барселона»га топшириб қўйди.

** «Барселона» мухлислари «Реал Сосьедад»га қарши ўйин арафасида клуб президенти Хосеп Бартомеуга нисбатан очиқ эътироз билдириб, ундан истеъфо талаб қилишди: «Бартомеу, истеъфога чиқ». Эслатма, «Барселона» президенти лавозимига навбатдаги сайлов 2021 йилга белгиланган.

** «Барселона» етакчиси Лионель Месси Ла Лигада пенальтидан урган голлари сонини 55тага етказиб қўйди. У шунинг баробарида 11та 11 метрлик жарима зарбасидан фойдаланолмаган. Умуман олганда, Испания чемпионатида «Реал»нинг икки собиқ футболчиси пенальти воситасида Мессидан кўпроқ гол урган: Уго Санчес - 56та (15та самарасиз уриниш) ва Криштиану Роналду - 61та (11та самарасиз уриш). Дарвоқе, Мессининг фаолияти давомида илк марта қаторасига 3та ўйинда сариқ карточка олганини ҳам айтиш ўринли.

** «Сельта»нинг Ла Лигадаги мағлубиятсиз одими 5та ўйинга етди (2та ғалаба, 3та дуранг).

** «Реал» охирги 7та ўйинидан 4тасини бой берди. Ваҳоланки, мадридликлар бундан олдин 32та учрашувда атиги 2 марта ютқазишганди.

** «Атлетико» Ла Лиганинг 27та ўйинидан 12тасида дуранг натижа билан кифояланди. Бу клуб учун Испания элит дивизионидаги рекорд кўрсаткичдир.

** «Атлетико» ҳужумчиси Альваро Мората 630 дақиқага чўзилган голсиз сериясига нуқта қўйди.

** Карим Бензема «Реал» сафида 241-голини уриб, бу борада клуб тарихидаги тўпурарлар жадвалининг 5-қаторида бораётган Ференц Пушкаш билан тенглашди. 4-рақамли тўпурар - Сантильяна ҳисобида 289та гол бор.

 

6 март

АЛАВЕС - ВАЛЕНСИЯ - 1:1 (0:1)

Витория-Гастейс. 14083 томошабин.

Голлар: Мендес (73) -

Парехо (34).

Валенсия: Силлессен, Васс, Габриэль Паулиста, Диакаби, Гайя, Кондогбиа, Флоренци (Коклен, 65), Солер, Парехо, Черишев (Родриго, 82), Гамейро (Гуэдеш, 72).

7 март

ЭЙБАР - МАЛЬОРКА - 1:2 (0:1)

Эйбар. 6110 томошабин.

Голлар: Бигас (90}2) - Родригес (42), Кубо (78).

АТЛЕТИКО -

СЕВИЛЬЯ - 2:2 (2:2)

Мадрид. 60422 томошабин.

Голлар: Мората (32-пен.), Жоау Фелиш (36) - де Йонг (19),

Окампос (43-пен.).

Атлетико: Облак, Триппьер, Савич, Фелипе, Эрмосо (Феррейра

Карраско, 54), Коке, Сауль, Корреа, Льоренте, Жоау Фелиш (Витоло, 80), Мората (Диего Коста, 68).

Севилья: Вацлик, Навас, Диего Карлос, Регилон, Кунде, Банега, Гудель, Окампос (Васкес, 81), Сусо (ал Носири, 63), Жордан (Сержи Гомес, 74), де Йонг.

БАРСЕЛОНА -

РЕАЛ СОСЬЕДАД - 1:0 (0:0)

Барселона. 77035 томошабин.

Гол: Месси (81-пен.).

Барселона: тер Штеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Ракитич (Видаль, 74), Бускетс, де Йонг, Гризманн (Фати, 85), Месси, Брэйтуэйт (Фирпо, 89).

Реал Сосьедад: Ремиро, Горосабель, Льоренте (Субельдия, 71), Ле Норман, Монреаль, Гевара, Мерино, Порту, Эдегор, Барренечеа (Ойарсабаль, 58), Исак (Виллиан Жозе, 82).

ХЕТАФЕ - СЕЛЬТА - 0:0

Хетафе. 11286 томошабин.

Четлатиш: Арамбарри (82, Х.).

8 март

ОСАСУНА - ЭСПАНЬОЛ - 1:0 (0:0)

Памплона. 15737 томошабин.

Гол: Торрес (51-пен.).

Четлатиш: Давид Лопес (83, Э.).

ВАЛЬЯДОЛИД -

АТЛЕТИК - 1:4 (0:2)

Вальядолид. 21632 томошабин.

Голлар: Рамирес (76) - Унай Лопес (4), Рауль Гарсия (24), Иньяки

Уильямс (87), Кордоба (90}3).

ЛЕВАНТЕ - ГРАНАДА - 1:1 (1:0)

Валенсия. 16168 томошабин.

Голлар: Рохер (11) - Мачис (60).

ВИЛЬЯРРЕАЛ -

ЛЕГАНЕС - 1:2 (1:0)

Вильярреал. 16143 томошабин.

Голлар: Морено (5) -

Родригес (47, 70-пен.).

Бетис - Реал - 2:1 (1:1)

Севилья. 51521 томошабин.

Голлар: Сидней (40), Тельо (82) - Бензема (45}3-пен.).

Бетис: Роблес, Эдгар Гонсалес (Родригес, 73), Сидней, Бартра, Морено (Педраса, 77), Хоакин (Тельо, 66), Каналес, Фақир, Гуардадо, Эмерсон, Морон.

Реал: Куртуа, Милитао, Марсело (Менди, 59), Варан, Рамос, Каземиро, Кроос (Мариано Диас, 69), Васкес, Модрич (Вальверде, 79), Винисиус Жуниор, Бензема.

-----------------------------------------------

24-тур ўйини

10 март (сешанба)

00:00    Эйбар - Реал Сосьедад

 

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Албатта, ғалабани кўзлаган эдик, худди «Севилья» каби. Ҳар икки клуб 3 очко ортидан қувди, бунинг натижасида мухлислар чиройли футбол кўришди. Иккинчи бўлимда имкониятлардан фойдаланилмади, чунки икки томон ҳам хато қилмади. VAR тизимига келсак, у адолатли қарорлар эмас, адолатсизларини кўпроқ чиқараётгандек....

Иманоль Альгуасиль («Реал Сосье­дад» бош мураббийи): - Муҳташам стадионда ажойиб жамоага муносиб қаршилик кўрсатдик. Бунинг учун жамоамни табриклашга ҳақлиман. Пенальти? Футболда энг қийини - ҳакамлик. Рефери пенальти борлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилсагина ҳуштак чалиши керак, акс ҳолда...

Кике Сетьен («Барселона» бош мураббийи): - «Сосьедад» - тўпни қадрлайдиган, ақл билан ўйнайдиган рақиб. Жамоа сафида савияли ижрочилар кўп. Баъзи паллаларни инобатга олмасак, ўйин боришини назорат остига олдик. Ҳа, якунда VAR аралашуви билан ғалаба қозондик. Жамоамнинг кучли руҳияти ёқди. Қийин ғалаба - икки ҳисса ёқимли.

 

 

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 19та

Бензема (Реал) - 14та

Суарес (Барселона) - 11та...

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  БАРСЕЛОНА 27 18 4 5 63-31 58
2  РЕАЛ МАДРИД 27 16 8 3 49-19 56
3  СЕВИЛЬЯ 27 13 8 6 39-29 47
4  ХЕТАФЕ 27 13 7 7 37-25 46
5  АТЛЕТИКО 27 11 12 4 31-21 45
6  РЕАЛ СОСЬЕДАД 26 13 4 9 43-32 43
7  ВАЛЕНСИЯ 27 11 9 7 38-39 42
8  ВИЛЬЯРРЕАЛ 27 11 5 11 44-38 38
9  ГРАНАДА 27 11 5 11 33-32 38
10  АТЛЕТИК 27 9 10 8 29-23 37
11  ОСАСУНА 27 8 10 9 34-38 34
12  БЕТИС 27 8 9 10 38-43 33
13  ЛЕВАНТЕ 27 10 3 14 32-40 33
14  АЛАВЕС 27 8 8 11 29-37 32
15  ВАЛЬЯДОЛИД 27 6 11 10 23-33 29
16  ЭЙБАР 26 7 6 13 26-39 27
17  СЕЛЬТА 27 5 11 11 22-34 26
18  МАЛЬОРКА 27 7 4 16 28-44 25
19  ЛЕГАНЕС 27 5 8 14 21-39 23
20  ЭСПАНЬОЛ 27 4 8 15 23-46 20

 

28-ТУР

13 март (жума)

01:00    Реал - Эйбар

14 март (шанба)

17:00    Леганес - Вальядолид

20:00    Валенсия - Леванте

22:30    Мальорка - Барселона

01:00    Сельта - Вильярреал

15 март (якшанба)

16:00    Эспаньол - Алавес

18:00    Реал Сосьедад - Осасуна

20:00    Атлетик - Атлетико

22:30    Гранада - Хетафе

01:00    Севилья – Бетис


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz