Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепциясини 2019–2020 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да Футболда шарҳловчилик соҳасини кучайтириш, ушбу йўналишда истеъдодли кадрларни тайёрлаш, малака ошириш тизимини йўлга қўйиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтилган.
Ушбу белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида таниқли спорт шарҳловчилари Хайрулла Ҳамидов, Даврон Файзиев ва Диёр Имомхўжаев иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтди. Қизиқарли ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда дастурда кўзда тутилган спорт журналистикаси, хусусан, футбол шарҳловчилиги соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Унда журналистика соҳасига эндигина кириб келаётган, шарҳловчилик фаолиятига қизиқиши бор ёшлар иштирок этишди ва соҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Дастлаб, шарҳловчиларнинг ҳар бири сўз олиб, бўлғуси журналистларга шарҳловчи фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари хусусида гапириб ўтишди. Сўнгра, маҳорат дарси савол-жавоб тарзида давом этди. Учрашув сўнгида бу каби ўқув-машғулот дарсларини мунтазам равишда ўтказиб туриш бўйича келишиб олинди.
Манба: www.ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20