Қайднома

Қидирув

Коронавирус туфайли италияликлар зиён кўришмоқда...

Коронавирус туфайли италияликлар зиён кўришмоқда...

  11.03.2020 04:15
  0
  117
Коронавирус туфайли италияликлар зиён кўришмоқда...

Ўйинларнинг бўш трибуналарда ўтказилиши туфайли Италия клублари катта молиявий йўқотишга учрайди. Calcio e Finanza суриштирувларига кўра, «А» серия вакиллари умумий ҳисобда 28,6 миллион евро миқдоридаги фойдадан қуруқ қолишади. Энг кўп зиён кўрадиган клуб «Ювентус» бўлиб, унинг йўқотиши 12,3 миллион евро (умумий сумманинг 43 фоизи)га тенгдир. Эслатма, Италия чемпионати учрашувларининг мухлисларсиз ўтишига мамлакатда коронавирус кенг тарқалгани сабабдир.

Айтганча, УЕФА яқин орадаги еврокубок баҳсларида италиялик ҳакамлар хизматидан фойдаланмасликка қарор қилди. Бу мазкур мамлакатда коронавирус тарқалгани билан боғлиқдир. Демак, жорий ҳафтага белгиланган ЧЛ ва ЕЛ баҳсларига италия­лик реферилар жалб қилинмайди. Ваҳоланки, улар февраль ойидаги ўйинларда фаол ишлагандилар.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz