Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»да такси хизмати йўлга қўйилади!

«Навбаҳор»да такси хизмати йўлга қўйилади!

  10.03.2020 19:57
  0
  338
«Навбаҳор»да такси хизмати йўлга қўйилади!

Жорий  мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби раҳбарияти маркетинг хизматини янада ривожлантириш мақсадида, «Навбаҳор - лочинлари» онлайн- такси хизматини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Онлайн-такси хизматини йўлга қўйиш учун шахсий автомобили бор ҳайдовчилар ушбу хизматга жалб этилиб, «Навбаҳор» ПФК  билан шартнома имзолашади.

Шартнома имзолаган ҳайдовчиларга клуб томонидан «Навбаҳор» эмблемаси туширилган футболка, кепка, шунингдек, автоуловларига ёпиштириш учун «Навбаҳор» логотипи туширилган ёрлиқлар совға қилинади.

Ашаддий футбол мухлиси бўлган ҳамда севимли жамоаси – «Навбаҳор»нинг зафарига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган азиз ҳайдовчилар!  

«Навбаҳор - лочинлари» онлайн-такси хизмати сизни қизиқтирган бўлса, фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони нусхаларини ўзингиз билан олган ҳолда, клуб Маркетинг хизмати ходими Отабек Юлдашевга  учрашингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: 93-941- 00-88. Отабек Юлдашев.

«Навбаҳор»нинг ютуқларига муносиб ҳисса қўшинг, азиз ҳайдовчилар!

Шошилинг, жойлар чекланган!

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz