Қайднома

Қидирув

Футболга оид энг машҳур иборалар....

Футболга оид энг машҳур иборалар....

  10.03.2020 16:36
  0
  329
Футболга оид энг машҳур иборалар....

“Футболни 22 киши ўйнайди, лекин немислар ғолиб бўлишади”. Гари Линекернинг бу сўзларини барча мухлислар билишади. Марадонанинг “Агар у ерда кимнингдир қўли бўлса, бу яратганники” деган ибораси ҳам бутун дунёга машҳур. Қолаверса, “Майдон текис, тўп думалоқ”, “Буни футбол дейдилар” каби эгасиз жумлалар ҳам мунтазам айтиб юрилади. Эътиборингизга футбол оламида ўчмас из қолдирган инсонларнинг машҳур ибораларини ҳавола қиламиз.

Мирослав Клозе

“Парвардигор бизга қанот бермаган, аммо тўп туҳфа қилган ва бу бизга кўпроқ ёқишини билган”;

Боб Пэйсли, “Ливерпуль”нинг афсонавий мураббийи

“Агар сен жарима майдонида тўпни нима қилишни билмай қолсанг, шартта гол ур. Ўйин тугаганидан кейин эса биз ўша пайтда яна нималар қилиш мумкинлигини хотиржам муҳокама қиламиз”;

“Бўлажак қайнотам мендан нима иш қилишимни сўраган. Футболчилигимни айтганимда қошлари чимирилган. Мен унга профессионал футболчилигимни таъкидлаганман. “Хўп, лекин сенинг бирорта касбинг ҳам борми?” дея қайта сўраганида “Ғишт теришни биламан” дея жавоб берганман. Унинг юзи ёришиб кетганди”;

“Ливерпуль”даги фаолиятим ҳар доим ҳам омадли кечмаган. Масалан, бир марта иккинчи ўринни олганмиз”;

Эрик Кантона

“Хотинни, машинани, ҳатто динни алмаштириш мумкин, аммо севимли жамоани алмаштириб бўлмайди”;

Зинедин Зидан

“Хатолар қилмаслик учун тажриба тўплаш керак. Тажриба тўплаш учун эса хато қилиш лозим”;

“Футбол ўйнашга пойабзалим бўлмагани учун йиғлаганман. Лекин кунларнинг бирида оёғи йўқ одамни учратдим...”;

“Сенинг қандай кетишинг муҳим эмас. Энг муҳими, сенинг ким бўлганинг”;

Жорж Бест, “МЮ”нинг собиқ юлдузи

“Бэкҳэм чап оёқда ўйнай олмайди, бош билан гол ура олмайди. Курашларда чаққон эмас ва кам гол уради. Қолган масалаларда ёмон эмас”;

“Менинг ҳамма аҳмоқликларим унутилади. Ҳамма фақат футболни ва урган голларимни эслайди. Ҳеч бўлмаса бир киши мени зўр футболчи дея эсласа, шунинг ўзи кифоя”;

Арриго Сакки, мураббий

“Яхши мураббий бўлиш учун футболчи бўлиш шарт эмас. Ахир извошчи бўлиш учун от бўлиш шарт эмаску”;

“Футбол муҳим бўлмаган нарсалар ичида энг муҳимидир”;

Рой Кин

“Одамлар оқим бўйича сузиш тарафдори. Лекин ким оқим бўйича нима сузишини биласизми? Ўлик балиқ”;

Жозе Моуриньо

“Агар сиз мухлисларга ёқсангиз, яхшисиз. Агар улар сизни кўрарга кўзи йўқ бўлса, билингни энг зўрисиз”;

“Менга қарата отилган тошлардан ажойиб ҳайкал ясаш мумкин”;

“Агар Абрамович менга мураббийлик бўйича кўмак берса, биз турнир жадвалининг тубига шўнғиймиз. Агар мен Абрамовичга бизнес маслаҳатчи бўлсам, инқирозга учраймиз”;

“Агар сизга менинг сиёсий қарашларим қизиқ бўлса айтай – мен 4–3–3 тизими тарафдориман”.

Аброр Зоҳидов тайёрлади.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz