Қайднома

Қидирув

Янги қоидалар синови

Янги қоидалар синови

  12.03.2020 04:20
  0
  261
Янги қоидалар синови

Нидерландия футболи раҳбарияти мамлакат чемпионатида ўйин қоидаларига боғлиқ айрим ўзгаришларни синовдан ўтказиш ниятида. Бу ҳақда Қироллик футбол кенгаши директори Хейс де Йонг маълумот берди. Кўзда тутилаётган янгиликлар:

1). Тўп аутдан ташланганида, футболчилар уни оёқ билан қабул қилолмайдилар.

2). Жарима зарбасини ижро этадиган футболчи тўпни ўз олдига ташлаб, ўйнаб кетиши мумкин.

3). Сариқ карточка учун футболчи вақтинча майдондан четлатилади.

4). Захира алмаштиришлари чекланмайди.

5). Тўп ўйинда бўлмаган пайт вақт тўхтатилиб, «тоза» дақиқа ҳисобланади.

Ушбу янгиликларнинг оммавий тарзда қўлланиши бўйича аниқ маълумот йўқ. Де Йонгнинг фикрича, кўзда тутилган ўзгаришлар футболнинг янада жозибадор бўлишини таъминлайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz