Қайднома

Қидирув

Сув идиши – шпаргалка

Сув идиши – шпаргалка

  12.03.2020 03:25
  0
  393
Сув идиши – шпаргалка

Уэйн Руни ва «МЮ» ўртасидаги қарама-қаршилик ўз йўлига, Англия кубоги 1|8 финал раунди бош қаҳрамони ролида Тим Крул гавдаланди. Зеро, «Норвич»нинг нидерландиялик дарвозабони «Тоттенхэм»га қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 2та дуэлни ўз фойдасига ҳал қилиб, камтарин жамоасига кейинги босқич йўлини очди. Унга бунда сув солинган идиш - антиқа шпаргалка ёрдам берди...

Суратларда яққол кўриниб турибди - сув идишига «Тоттенхэм» футболчилари фамилиялари ёзилган. Қисқаси, идиш юзасида 11 метрли жарима нуқтасидан ким одатда тўпни қайси томонга тепиши хусусидаги маълумотлар «яширинган». Жумладан, рўйхатда ўша куни Крулни «алдолмаган» Трой Пэррот ва Жедсон Фернандеш ҳам бор. Инсоф юзасидан айтиш керак, «шпорлар» учун ҳал қилувчи пенальтини тепган Фернандешнинг зарбаси жуда ўхшовсиз чиқди. Яъни португалиялик футболчи тўпни ўта секин йўналтириб, пенальтини шунчаки, «Норвич» киперига туҳфа қилди. Крул эса «сейв»дан ке­йин дарҳол ўрнидан сакраб турди ва бутун майдон бўйлаб югуриб, « Норвич» мухлислари жойлашган трибунага яқин борди: «Менга ғалаба сурури билан чопиш 3-марта насиб этди - ЖЧ-2014да Коста-Рика термасига қарши баҳсда ва Нидерландия кубоги ярим финалида ҳам шундай бўлганди».

Ҳа, 31 ёшли голкипернинг ўзига хос ташриф қоғозчаси бор - пенальти кушандаси. Мисол учун, у Бразилия мундиали чорак финалида Коста-Рика термасига қарши кечган баҳсда пенальтилар серияси бошланишига оз муддат қолганида, захирадан майдонга тушиб, 2та зарбани бартараф этган ва яна 2тасида тўп йўналишини топганди. «Тоттенхэм» билан ўйинда қўлланган ғалати шпаргалкага келсак, бу Крул билан шуғулланувчи дарвозабонлар мураббийи Эд Вуттен ғояси экан.

Сўз

- Сув идишидаги маълумотларнинг кўпи тўғри чиқди, аммо ҳаммаси эмас. Дейлик, Эрик Ламела бугун ўз одатига қарши ўлароқ, тўпни бошқа тарафга тепди, яхшики, дарвоза устунини нишонга олди. Умуман, рақибнинг 11 метрли зарбасини ўрганиш - машаққатли иш. Сув идишидаги ёзувлар - бу Эд Вуттен томонидан берилган уй вазифаси эди... Тим Крул («Норвич» дарвозабони).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz