Қайднома

Қидирув

«МЮ»га вақт керак

«МЮ»га вақт керак

  12.03.2020 06:37
  0
  296
«МЮ»га вақт керак

«Дерби Каунти» ҳужумчиси Уэйн Рунининг фикрича, «МЮ»га Англияда яна энг кучли клублар қаторига кириши учун вақт керак.
«Ўйлашимча, «МЮ»га кучли жамоа бўлиб гавдаланиши учун яна 2-3 йил керак. Албатта, клуб янги футболчилар харид қилиши ва айрим ўйинчиларни сотиши лозим. Бу қисқа фурсатда содир бўладиган иш эмас. Манчестерликлар ван Гал ва Моуриньо билан шу вазифани бажаришга уриниб кўришди, бироқ сабр етишмади. «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»га қаранг, бу клублар босқичма-босқич ўсишга эришди. «МЮ» ҳам шошилмаслиги керак, аввало, айнан юқорида номи тилга олинган жамоаларга рақобат туғдирадиган таркиб шакллантириш даркор. Хуллас, мазкур ҳолатда «МЮ» мухлисларидан бироз сабрлироқ бўлиш талаб этилади», - деди Руни.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz