Хабарларда ўқидим - ЖЧ-2022да ўзбекистонлик бирор ҳакам ишламас экан. Ҳар ҳолда, ФИФА томонидан эълон қилинган даъвогар ҳакамлар рўйхатида бизнинг вакиллар йўқ. Эътибор қаратинг, ФИФА Қатар мундиалига даъвогарлар қаторига ОФКдан 8 нафар реферини киритибди.
Булар - Кристофер Бит (Австралия), Наваф Шукруллоҳ (Баҳрайн), Ма Нинг (Хитой), Алиризо Фағони (Эрон), Рюжи Сато (Япония), Адҳам Маҳадмаҳ (Иордания), Абдулраҳмон Жассим (Қатар), Муҳаммад Абдулла (БАА). Наҳотки, биздаги ҳакамлик даражаси Баҳрайн ва Иорданиядагидан ҳам паст бўлса? Бу жиддий ўйлантирадиган масала эмасми? Равшан Эрматовга нега муносиб ўринбосар тайёрланмади? Шунинг ўзи Суперлиганинг ҳозирги ҳакамлик савиясидан нишона бўлса керак. Рефериларимиз ялқовроқ, акс ҳолда, улар Эрматов бошлаб берган йўлни давом эттиришарди. Ҳа, дейлик, Қатар-2022га Россиядан ҳам ҳеч ким бормайди. Бироқ Европа ва Осиёдаги рақобатни ўзаро солиштириш мумкин эмас. Қитъамиздаги ҳакамлик даражасини инобатга олиб айтсак, агар рефериларимиз кучли бўлишса, ҳар бир ЖЧга бориш учун лоақал даъвогарлик қилишлари керак.
--------------------------------------------------------------
Сардор ШОҲОБИДДИНОВ (Фарғона тумани).
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20