Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Атлетико»ни «Энфилд» ҳам тўхтата олмади, «ПСЖ» ҳам кейинги босқичда

ЕЧЛ: «Атлетико»ни «Энфилд» ҳам тўхтата олмади, «ПСЖ» ҳам кейинги босқичда

  12.03.2020 08:11
  0
  306
ЕЧЛ: «Атлетико»ни «Энфилд» ҳам тўхтата олмади, «ПСЖ» ҳам кейинги босқичда

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. Жумладан, «Ливерпуль» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилиб кутилмаган тарзда ютқазиб қўйди ва мусабақани тарк этди.

43-дақиқада Вейналдум майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимлар белгиланди ва мазкур таймлар голларга бой бўлди.

Роберто Фирминонинг голига меҳмонлар Маркос Льоренте дубль билан жавоб қайтарди. Шунингдек, Альваро Мората ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Парижда кечган баҳсда эса «ПСЖ» Дортмунднинг«Боруссия»си устида ишончли ғалабага эришди. Голларга Неймар ва Хуан Бернат муаллифлик қилишди.

ЕЧЛ. 1/8 ФИНАЛ (жавоб учрашуви)

«ЛИВЕРПУЛЬ»(Англия)«АТЛЕТИКО»(Испания) - 2:3 (1:0, 0:0)

11 март, 01:00. «Энфилд»

Голлар: 1:0 – 43 Вейналдум, 2:0 – 94 Фирмино, 2:1 – 97 Льоренте, 2:2 – 105 Льоренте, 2:3 – 120 Мората.

Ливерпуль: Адриан, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Вейналдум (Ориги, 105), Хендерсон (Фабиньо, 105), Окслейд-Чемберлен (Милнер, 82), Мане, Фирмино (Минамино, 113), Салах.

Атлетико: Облак, Фелипе, Триппьер (Врсалько, 90), Савич, Лоди, Сауль, Томас, Корреа (Хименес, 105), Коке, Жоау Феликс (Мората, 103), Диего Коста (Льоренте, 56).

Огоҳлантиришлар:Мората (119), Александер-Арнолд (119), Сауль (120).

Биринчи ўйин 0:1.

-----------------------------------------------------------------------

«ПСЖ»(Франция)«БОРУССИЯ Д»(Германия) - 2:0 (2:0)

11 март, 01:00. «Парк де Пренс»

Голлар: 1:0 – 28 Неймар, 2:0 – 45 Бернат.

ПСЖ: Навас, Керер, Маркиньос, Кимпембе, Бернат, Гуйе, Паредес (Куасси, 90), Ди Мария (Курзава, 79), Неймар, Кавани, Сарабия (Мбаппе, 64).

Боруссия Д: Бюрки, Пишчек, Хуммельс, Загаду, Хакими (Гетце, 87), Джан, Витцель (Рейна, 71), Геррейру, Азар (Брандт, 69), Холанд, Санчо.

Огоҳлантиришлар:Холанд (16), Хуммельс (61), Бернат (68), Неймар (90), Ди Мария (90), Маркиньос (90), Мбаппе (90).

Четлатиш: Жан (89).

Биринчи ўйин – 1:2.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz