Қайднома

Қидирув

«Ювентус» футболчиси коронавирусга чалинди

«Ювентус» футболчиси коронавирусга чалинди

  12.03.2020 11:27
  0
  371
«Ювентус» футболчиси коронавирусга чалинди

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Даниэл Ругани коронавирусга чалинди. Бу ҳақида «кекса синьора» расмий сайти маълум қилмоқда. Клуб футболчи билан сўнгги кунларда алоқада бўлган барча футболчиларнинг рўйхатини тузиб чиққан.

Эндиликда рўйхатдаги футболчиларнинг барчаси тест топширишларига тўғри келади. Ҳозирча футболчининг аҳволи ҳақида маълумот йўқ, бироқ бу воқеа «Ювентус» ва «Лион» ўртасидаги ЕЧЛ доирасидаги жавоб учрашувининг қолдирилишига сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Италияда коронавирус билан 9 минг киши оғримоқда. Қурбонлар сони эса 168 кишини ташкил этмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz