Қайднома

Қидирув

Тони Кроос собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Тони Кроос собиқ жамоасига қайтиши мумкин

  12.03.2020 17:47
  0
  304
Тони Кроос собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Реал» шарафини ҳимоя қилаётган собиқ футболчиси – Тони Кроосни ортга қайтармоқчи, бу ҳақида Goal.com портали хабар бермоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, немислар «қироллик клуби»га 30 ёшли футболчи учун ёзги трансфер ойнасида таклиф билан чиқишни режалаштиришган.

«Бавария» Кроосни 2007 йил ёзида «Ганза» жамоасидан 2,3 миллион еврога сотиб олган ва 2014 йилнинг ёзида 25 миллион евро эвазига «қаймоқранглилар»га сотиб юборган эди.

Маълумот учун, Кроос жорий мавсум «Реал» сафида 33та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz