Қайднома

Қидирув

Превью. «Андижон» – «Навбаҳор»

Превью. «Андижон» – «Навбаҳор»

  15.03.2020 10:20
  0
  291
Превью. «Андижон» – «Навбаҳор»

Соса Соla Суперлига 3-тури доирасида севимли жамоамиз «Андижон» клуби меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 48 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 25 тасида жамоамиз ютуққа эришган бўлса, 13та учрашувда дуранг қайд этилган, 10та ўйинда эса андижонликлар зафар қучишган. Тўплар нисбати – 73-47, «Навбаҳор» фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:0 бўлиб, «лочинлар» 2004 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган. Андижонликларнинг эса «Навбаҳор» устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 4:0 ва 5:1 бўлиб, «Андижон» 2001 ҳамда 2010 йилларда шундай ҳисобларда ютуққа эришган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 88 очкони, андижонликлар эса 43 очкони қўлга киритишган.

Андижонда бўлиб ўтган 24та баҳснинг 10 тасида мезбонлар зафар қучишган бўлса, 7та ўйинда «лочинлар» ғалаба қозонишган, 7та учрашувда эса дуранг ҳисоби қайд этилган.

«Бургутлар» ўз майдонларида ўтказилган баҳсларда наманганликлар дарвозасига 34та гол уриб, ўз дарвозаларидан 21та тўп ўтказиб юборишган.

Мазкур жамоаларнинг ўтган мавсумда Андижонда ўтказилган баҳсида «лочинлар» Азизбек Турғунбоевнинг жарима зарбасидан урган ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Андижонда ўтказилган барча учрашувлар:

1992 йил

«Наврўз» - «Навбаҳор» – 1:1

 

1993 йил

«Наврўз» - «Навбаҳор» – 0:0

 

1994 йил

«Наврўз» - «Навбаҳор» – 0:1

 

1995 йил

«Наврўз» - «Навбаҳор» – 0:2

 

1996 йил

«Наврўз» - «Навбаҳор» – 1:1

 

1997 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 2:0

 

1998 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 1:2

 

1999 йил

«Андижон» -  «Навбаҳор» – 1:1

 

2000 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 4:2

 

2001 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 4:0

 

2002  йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 2:0

 

2003 йил

«Андижон»  - «Навбаҳор» – 0:1

 

2004 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 0:1

 

2006 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» –  2:1

 

2007 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 3:1

 

2008 йил

«Навбаҳор» – «Андижон» – 0:0

 

2009 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 0:0

 

2010 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 5:1

 

2011 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 0:0

 

2012 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 0:1

 

2014 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 3:1

 

2015 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 3:2

 

 2016 йил

«Андижон» - «Навбаҳор» – 1:0.

 

2019 йил

«Андижон» – «Навбаҳор» – 0:1.

 

15 март кунги баҳсда ҳам севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz