Қайднома

Қидирув

Стивен Жеррард: «Байер»ни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиб юбордик»

Стивен Жеррард: «Байер»ни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиб юбордик»

  13.03.2020 11:09
  0
  182
Стивен Жеррард: «Байер»ни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиб юбордик»

«Рейнжерс» бош мураббийи Стивен Жеррард Европа лигаси доирасидаги «Байер»га қарши учрашувда қабул қилиб олинган мағлубиятга изоҳ берди.

«Бир-нечта яхши вазиятларни яратишга муваффақ бўлдик. Уларнинг иккинчи голи – супер, жуда ажойиб якун бўлди. Ҳисоб 1:2 эканлигида ҳам ҳаёт тўхтаб қолмаётган эди. Ҳисобни тенглаштириш учун катта иш қилдик, аммо кутилмаганда учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик.

Умуман, биринчи бўлимда жуда яхши кўриндик. Аммо олдинги чизиқда янада тажовузкор бўлишимиз лозим эди. Ўйлайманки, биз уларни ҳаддан ташқари ҳурмат қилиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса янада яхшироқ бўлдик.

Бўлар иш бўлди. Энди бор кучимизни жавоб учрашувига қаратамиз, сафарда бизни жуда ҳам оғир баҳс кутиб турибди. Бошқа ҳеч нарса кутиш мумкин ҳам эмас» - дейди Жеррард УЕФА расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz