Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Кучли рақиб майдонида 3 очко олдик»

Рўзиқул Бердиев: «Кучли рақиб майдонида 3 очко олдик»

  13.03.2020 19:12
  0
  140
Рўзиқул Бердиев: «Кучли рақиб майдонида 3 очко олдик»

Coca-Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Насаф” (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. Қолаверса, улар ўз майдонида ҳаракат қилишди. Рақибни яхши ўрганган эдик. “Сурхон” узун паслар билан ўйнашини ва стандарт вазиятлардан яхши фойдалана олишини билар эдик. Бунга тайёр эдик.

Йигитлар диққат-эътибони йўқотмасдан ўйнашди. Кўп вазиятлар яратдик, фақат иккитасидан фойдалана олдик. Асосийси, кучли рақиб майдонида 3 очкога эга бўлдик” – деди Бердиев.

“Сурхон” матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz