Қайднома

Қидирув

Суперлига: АГМК «Бунёдкор» устидан ишончли ғалабага эришди

Суперлига: АГМК «Бунёдкор» устидан ишончли ғалабага эришди

  13.03.2020 20:50
  0
  278
Суперлига: АГМК «Бунёдкор» устидан ишончли ғалабага эришди

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" учрашуви якунланди. Олмалиқдаги учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан иккала жамоа ҳужумларга зўр беришди.

19-дақиқага келиб Мурод Тошматов ўнг қанотдан жарима майдончаси кирмасдан туриб , дарвоза томон зарба йўллади. Бу зарбани кутмаган "Бунёдкор" ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Танаффусдан кейин иккала жамоа ҳам вазиятларга эга бўлди. Тўп назоратини меҳмонлар ўз қўлларига олишди.

Қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қила бошлаган олмалиқликлар 86-дақиқада гол уришга эришди. Ҳожимат Эркинов рақиб футболчиларининг хатосидан кейин "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди.

Бу гол эса ўйин якунига қадар ўзгаришларсиз қолди. Шу тариқа, АГМК ўзининг мавсумдаги илк ғалабасига эришди. "Бунёдкор" эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Суперлига, 3-тур

АГМК - "Бунёдкор" 2:0

Голлар: Тошматов (19), Эркинов (86)

АГМК: Султонов, Шораҳмедов, Раҳмонов, Қосимов, Жўраев, Полвонов, Тошматов, Турсунов, Абдураҳимов, Раҳматов, Зонич

"Бунёдкор": Абдужалилов, Қобилов, Ғофуров, Аҳмадалиев, Жалолиддинов, Тўраев, Мираҳмадов, Қодирқулов, Тўхтасинов, Иззатов, Муртазоев.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz