Қайднома

Қидирув

Баҳром Ҳайдаров: «Сурхон» ҳали ўз сўзини айтади»

Баҳром Ҳайдаров: «Сурхон» ҳали ўз сўзини айтади»

  13.03.2020 21:02
  0
  262
Баҳром Ҳайдаров: «Сурхон» ҳали ўз сўзини айтади»

Coca-Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Насаф” (1:2) баҳсидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Насаф” яхши футболчиларга эга бўлган жамоа. Рақиб тўпни яхши назорат қиларди. Қарши ҳужум борасида энг кучли жамоалардан бири саналади. Беллашувни яхши бошлаган эдик. Сўнг биринчи бўлимда рақиб устунликни қўлга олди. Рикошет вазиятдан сўнг юзага келган гол йигитларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатди.

Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Қарши ҳужумдан сўнг ўтказиб юборилган гол боис яна беллашувнинг бориши ўзгарди. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Чунки, голдан сўнг қарши ҳужумни ўтказиб юбормасак яхши ўйин кетаётган эди.

“Сурхон” жамоасида яхши футболчилар йиғилган. Улар ҳали ўз сўзини айтишади. Мағлубиятдан хулоса чиқариб, келгуси беллашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш керак”, – деди Ҳайдаров.

“Сурхон” матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz