Қайднома

Қидирув

InterFUTBOL эътирофи: 2-тур рамзий жамоаси билан танишинг

InterFUTBOL эътирофи: 2-тур рамзий жамоаси билан танишинг

  14.03.2020 13:25
  0
  269
InterFUTBOL эътирофи: 2-тур рамзий жамоаси билан танишинг

Мухлислар ташрифи бўйича мавсум рекорди қайд этилган тур сарҳисобини ўтказиб, рамзий жамоа туздик. Унга, одатдагидек, энг муносибларни киритишга ҳаракат қилдик.

ДАРВОЗАБОН:

Александр Лобанов («Металлург») Бекободликлар ўз майдонларида бир амаллаб «Қўқон-1912»ни мағлубиятга учратишди. Шу куни мезбонлар сафида энг фаол ўйнаганлар орасида Александр Лобановни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

ҲИМОЯЧИЛАР:

Игорь Голбан («Навбаҳор») 25 мингдан ортиқ мухлис гувоҳлигида ўтган учрашувнинг бош қаҳрамонларидан бири - Игорь Голбан «Локомотив» дарвозасини ишғол қилишни ҳам унутмади.

Аббос Отахонов («Металлург») Қўқондан ташриф буюрган жамоанинг ҳужумкорликка зўр бериши олдиндан маълум эди. Аммо «Металлург» ҳимоячилари, хусусан, Аббос Отахоновнинг ишончли ҳаракатлари меҳмонларнинг уринишлари бесамар якунланишига замин ҳозирлади.

Элёр Орифов («Сўғдиёна») Жиззахликлар сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаришди. Аммо шу куни жуда фаол ўйнаб, мезбонларнинг ягона голи муаллифига айланган Элёр Орифовнинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш даркор.

Сардор Раҳмонов (АГМК) «Сўғдиёна» уйида ўтказилган баҳсда, шунинг­дек, олмалиқликлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ҳам тиним билмади, майдоннинг ҳар бир қарич ери учун астойдил курашди.

 

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Шароф Муҳиддинов («Насаф») «Андижон»га қарши кечган ўйинда Шароф Муҳиддинов рақиб дарвозаси томон жуда кўплаб зарбалар йўллади ва уларнинг фақат биттаси аниқ чиқиб, якунда қаршиликларга ғалаба келтирди.

Азим Аҳмедов («Навбаҳор») Наманган жамоаси етакчиси «темирйўлчилар»га қарши фаолиятидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди, десак муболаға бўлмас. У муҳим паллада пенальти тепиш масъулиятини ўз зиммасига олишдан чўчимади.

Драган Черан («Пахтакор») Аввалги турда асосан шерикларига вазият яратиш билан шуғулланган сербиялик футболчи «Бухоро»га қарши кечган ўйинда асосий ишни ўзи бажариб қўя қолди. 2-турдаги ягона «хет-трик» Драган Черан ҳисобига ёзилди.

Жасур Жалолиддинов («Бунёдкор») Иқтидорли ёш футболчининг «Бунёдкор» сафида қолгани «қалдирғочлар» фойдасига ишламоқда. Жалолиддинов «Машъал» билан ўйинда ғалаба голи муаллифига айланди.

 

ҲУЖУМЧИЛАР:

Бобур Абдухолиқов («Насаф») «Андижон»га қарши кечган беллашувда амалга оширилган «камбэк»да «Насаф» форварди Бобур Абдухолиқовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Александр Касьян («Сурхон») Термизликларнинг Навоий сафаридан ғалаба қайтишлари кўп жиҳатдан «Сурхон»даги легионер-ҳужумчининг саъй-ҳаракатлари самарасидир. Касьян «Қизилқум» билан баҳсда чиндан ҳам ажойиб ўйин кўрсатди.

 

БОШ МУРАББИЙ:

Андрей Канчельскис («Навбаҳор») Турнинг марказий беллашувида шогирдлари билан ғалаба муҳим ғалабани нишонлаган россиялик мутахассис рамзий жамоа бош мураббийлигига лойиқ кўрилди. 15 дақиқалик танаффусда Канчельскис томонидан берилган кўрсатмалар «Нав­баҳор» футболчиларига ижобий таъсир кўрсатган, чоғи, улар кучли рақибни енгишни уддалашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz