Қайднома

Қидирув

Йилига 50 миллион евро-я... ва Ракитич ҳақида

Йилига 50 миллион евро-я... ва Ракитич ҳақида

  15.03.2020 04:22
  0
  222
Йилига 50 миллион евро-я... ва Ракитич ҳақида

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скира «Твиттер»даги шахсий саҳифасида «Барселона» ўз етакчиси Лионель Мессига қандай шартнома тайёрлаётгани ошкор бўлгани хусусида ёзди.
Хуллас, Каталония клуби аргентиналик юлдузнинг 2021 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтириш масаласида жиддий иш бошлашди. Демак, агар Лео келишувни мавсум-2023 якунигача узайтиришга рози бўлса, унда йилига 50 миллион евро (!) миқдорида маош олади. Бу борада музокара жараёни давом этяпти.

Айтганча, «Барселона» ёзги трансферлар муддатида ярим ҳимоячи Иван Ракитични сотмоқчи. Айни пайт хорватиялик 32 ёшли футболчига қизиқаётган клублар орасида «Атлетико», «ПСЖ» ва «Ювентус»дек грандлар ҳам бор. Тўғри, Ракитичнинг ўзи «Барселона» билан хайрлашмоқчи эмас. Жорий мавсум барча турнирлар ҳисобидан 31та ўйин ўтказиб, 4та голга ассистентлик қилган ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz