Қайднома

Қидирув

Лионель Месси: «Вирусга чалинган беморларга қанча бўлса ёрдам беришга тайёрман»

Лионель Месси: «Вирусга чалинган беморларга қанча бўлса ёрдам беришга тайёрман»

  15.03.2020 13:46
  0
  229
Лионель Месси: «Вирусга чалинган беморларга қанча бўлса ёрдам беришга тайёрман»

Каталониянинг «Барселона» клуби етакчиси Лионель Месси коронавирус ҳақида гапирди.

«Барча учун қийин кунлар бўлмоқда. Ҳамма бирдек хавотирда. Ўзимизни касалликдан азоб чекаётганларнинг ўрнига қўйиб кўрайлик. Беморларга қўлимдан келган даражада кўп ёрдам юбормоқчиман.

Саломатлик ҳар доим биринчи ўринда туриши керак. Шунинг учун соғлиқни сақлаш ташкилотлари, масъул шахсларнинг тавсияларига амал қилишимиз керак. Фақат шу йўл билан самарали кураш олиб боришимиз мумкин.

Энди ҳамма масъулиятли бўлиб, уйдан чиқмасин. Ҳозир оила, яқинлар даврасида бўлиш учун энг маъқул вақт. Умид қиламанки, ушбу касалликдан тез қутуламиз» - дея ўз инстаграмдаги саҳифасида изоҳ қолдирди Месси.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz