Қайднома

Қидирув

Аутсайдер клублар таркибидаги супер-иқтидорлар (фотогалерея)

Аутсайдер клублар таркибидаги супер-иқтидорлар (фотогалерея)

  16.03.2020 08:41
  0
  764
Аутсайдер клублар таркибидаги супер-иқтидорлар (фотогалерея)

Элитада «жон» сақлаб қолиш учун курашишнинг ҳам ўзига яраша завқи бор. Совринлар, медаллар ва еврокубоклардаги иштирок ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Аммо қуйи дивизионга тушиб кетишни ҳеч ким хоҳламайди, шу боис аутсайдерлар кутилмаган вазиятда кўпчиликни ҳайрон қолдиришлари мумкин.

Дейлик, сўнгги пайтларда «Манчестер Сити», «Арсенал» ва АПЛнинг бошқа кучли клублари уддалай олмаган ишни «Уотфорд» бажарди - «Ливерпуль» таслим этилди. Чемпионат етакчисининг мавсумдаги илк мағлубияти охирги поғоналарда бораётган жамоадан қабул қилиб олинди.

Мана, эртак ҳам якунланди. «Ливерпуль» ютқазди, «Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг рекордлари сақланиб қолди. Сўнгги ўринларда бораётганлар ғалаба ва очколар қадрини жуда яхши билишади. Айрим футболчилар нисбатан обрўлироқ клуб таркибига қўшилишга лойиқлар.

Бугунги фотогалерея айнан аутсайдерлар сафида ўйнаётган, келгусида кучли жамоалар эътиборига тушиши мумкин бўлган ўйинчиларга бағишланади. Рўйхатдагиларнинг номлари остида Transfermarkt томонидан тақдим этилган тахминий нархлар ёзилган.

10. ЛАССЕ ШЁНЕ

Клуби: «Женоа»

Нархи: 2,5 млн. евро

Жамоасининг «А» сериядаги ўрни (очкоси): 17 (25)

 

9. ДОМЕНИКО КРИШИТО

Клуби: «Женоа»

Нархи: 3 млн. евро

Жамоасининг «А» сериядаги ўрни (очкоси): 17 (25)

 

8. ЭМИЛИАНО БУЭНДИЯ

Клуби: «Норвич»

Нархи: 18 млн. евро

Жамоасининг АПЛдаги ўрни (очкоси): 20 (21)

 

7. ИСМОИЛА САРР

Клуби: «Уотфорд»

Нархи: 27 млн. евро

Жамоасининг АПЛдаги ўрни (очкоси): 17 (27)

 

6. МИЛОТ РАШИЦА

Клуби: «Вердер»

Нархи: 35 млн. евро

Жамоасининг Бундеслигадаги ўрни (очкоси): 17 (18)

 

5. САНДРО ТОНАЛИ

Клуби: «Брешия»

Нархи: 35 млн. евро

Жамоасининг «А» сериядаги ўрни (очкоси): 20 (16)

 

4. ЖЕК ГРИЛИШ

Клуби: «Астон Вилла»

Нархи: 35 млн. евро

Жамоасининг АПЛдаги ўрни (очкоси): 19 (25)

 

3. НАТАН АКЕ

Клуби: «Борнмут»

Нархи: 35 млн. евро

Жамоасининг АПЛдаги ўрни (очкоси): 18 (27)

 

2. СЕБАСТЬЕН АЛЛЕР

Клуби: «Вест Хэм»

Нархи: 45 млн. евро

Жамоасининг АПЛдаги ўрни (очкоси): 16 (27)

 

1. ДЕКЛАН РАЙС

Клуби: «Вест Хэм»

Нархи: 55 млн. евро

Жамоасининг АПЛдаги ўрни (очкоси): 16 (27)

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz