Қайднома

Қидирув

Коронавирус сабаб Суперлига ўйинлари ҳам тўхтатилади

Коронавирус сабаб Суперлига ўйинлари ҳам тўхтатилади

  15.03.2020 17:20
  0
  293
Коронавирус сабаб Суперлига ўйинлари ҳам тўхтатилади

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 15 март кунига белгиланган икки ўйиндан сўнг вақтинча тўхтатилади. 15 март, якшанба куни бош вазир Абдулла Арипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, мазкур йиғилишда Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказиш вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган.

Шу тариқа футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси, қуйи Лига ва барча ёшдаги футболчилар ўртасидаги мусобақалар вақтинча тўхтатилади. Бу борада Профессионал футбол Лигаси расмий маълумот бергани йўқ. Суперлига 3-туридан ўрин олган 15 март кунги икки ўйин ўз вақтида ўтказилади.

15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқлангани, у Тошкентда истиқомат қилувчи аёл экани, 11 март куни Франциядан қайтгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz