Қайднома

Қидирув

Евро-2020 декабрь ойида ўтказилиши мумкин

Евро-2020 декабрь ойида ўтказилиши мумкин

  16.03.2020 10:10
  0
  256
Евро-2020 декабрь ойида ўтказилиши мумкин

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Евро-2020ни декабрь ойига кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда. Мақсад — миллий чемпионатларга ёзда мавсумни якунлаш имконини яратиш. Бу ҳақда «The Telegraph» хабар тарқатди.

Ҳозирда Европанинг деярли барча чемпионатлари ҳозир «карантин»га чиққан бўлиб, УЕФА 17 март куни Европа чемпионати, Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг кейинги тақдирини муҳокама қилади.

Аввалроқ УЕФА Евро-2020 мусобақасини 2021 йилнинг ёзига кўчириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Шунингдек, ташкилот мусобақани 2020 йилнинг декабрь ойида ўтказишни муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки режага кўра, Европа чемпионати 12 июндан 12 июлгача бўлган муддатда ўтказилиши керак.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz