Қайднома

Қидирув

Месси зарбасидан сақланиш йўли

Месси зарбасидан сақланиш йўли

  17.03.2020 01:03
  0
  333
Месси зарбасидан сақланиш йўли

Шанба куни «Барселона» ўз уйида «Реал Сосьедад»ни мағлубиятга учратди - 1:0. Ягона гол пенальтидан урилди. Муаллиф: Лионель Месси. Мазкур учрашувнинг энг аҳамиятли вазияти 57-дақиқада меҳмонлар томонидан содир этилиб, Лео жарима зарбасини амалга ошираётган паллада футболчилар жойлашуви кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Дарвозагача 23 метр масофа бор, аммо жонли деворга атиги 3 футболчи жойлашди. Яна икки нафари жамоа посбони Алекс Ремирога яқинроқ нуқтадан ўрин олди. Қолганлар рақибнинг бошқа ўйинчиларига кўз-қулоқ бўлиб, жарима майдончаси ичида оммавий зичликни юзага келтиришди.

Месси томонидан йўлланган зарба ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. Лео чемпионатнинг қолган учрашувларида стандартдан гол урар, аммо жабрдийда Сан-Себастьян жамоаси бўлмаслиги аниқ. «Биз ҳаммасини ўрганиб чиқишимиз керак эди. Мессининг нималарга қодирлигини биламиз. Мазкур услубни бир ҳафта мобайнида «репетиция» қилдик ва у иш берди», - деди «Сосьедад» мураббийи Иманоль Альгуасиль ўйиндан кейин. Ушбу мутахассис қўл остидаги жамоа атиги 10та фол ишлатди - Испаниядаги мавсумда «Камп Ноу» меҳмонлари учун рекорд кўрсаткич. Хавф­сирашга асос бор эди: бу мавсум Месси 4та голини жарима зарбасидан урди. Аввалгисида 6та тўп киритганди. Аргентиналик юлдуз 2010 йилдан кейинги даврда Европа топ лигаларида бу борада тенгсиз: 34та гол стандарт вазиятдан урилган. Иккинчи ўриндаги Криштиану Роналдуда 14та гол камроқ. «Сўнгги йилларда зарба беришдан олдин дарвозабоннинг ҳаракатни бошлаганига эътибор қаратяпман. Унинг қадам босиши, жонли деворнинг ўрнатилишини кузатаман. Ҳозир бу каби жиҳатларни кўпроқ ўрганяпман. Маш-ғулотларда ҳам зарбаларим анча яхши чиқяпти», - деганди Лионель яқинда берган интервьюларининг бирида.

Мессининг севимли нуқтаси ўнгроқда эканлиги яхши маълум. Аммо «Сосьедад» футболчиларининг ностандарт ҳаракатлари мақтовга лойиқ. Одатда, «Барселона» рақиблари «девор»ни максимал даражада мус­таҳкамлашга эътибор қаратишади - унда бутун жамоа қатнашади. Бундай услуб наф берадими? «Сельта»га асқотмагани аниқ - октябрда ўтказилган ўйинда Месси битта пенальти ва иккита жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, «хет-трик» расмийлаштирганди. «Бетис» ҳам унинг салоҳиятидан жабр кўрди. 0:4 ҳисобида енгилган «Севилья» айёрлик ишлатишга уринганди, иш бермади.

Аслида, «Барселона» рақиблари футболчиларни дарвоза чизиғига яқин жойлаштиришга шошилмайдилар, акс ҳолда, ҳужумдагиларнинг «офсайд»дан сақланиш имконияти ортади. «Реал Сосьедад»ни эса бу омил заррача хавотирлантирмади - улар нима қилишаётганини яхши тушуниб туришганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz