Қайднома

Қидирув

Бувисига уй, онасига – мотоцикл ёхуд Ришарлисон пулларини қандай сарфлайди?

Бувисига уй, онасига – мотоцикл ёхуд Ришарлисон пулларини қандай сарфлайди?

  17.03.2020 03:53
  0
  437
Бувисига уй, онасига – мотоцикл ёхуд Ришарлисон пулларини қандай сарфлайди?

Бундан 3 йил аввал Ришарлисон оддий футболчи бўлганди. Маоши ёмон эмасди, аммо унга на катта иқтидор, на бўлажак юлдуз сифатида қаралган. 2017 йили «Уотфорд» қанот форвардини Англияга олиб келди. Ришарлисон Бразилияда «Флуминенсе» сафида кўплаб голлар урарди, лекин Европанинг топ-клублари уни сотиб олишга ошиқмасдилар. Жанубий Америкада унданда истеъдодлироқ ва салоҳиятлироқ футболчилар бисёр деб ҳисоблашган, гўё.

Ришарлисон «Уотфорд» либосида мавсумни сифатли ўтказиб, АПЛдагиларда ёрқин таассурот қолдирди. Англия чемпионати жамоасининг асосий таркибида ўйнагани - катта гап. Бу ерга 5та гол, 7та «ассист» ва кўплаб эффектли алдаб ўтишларни ҳам қўшинг. Қолаверса, Ришарлисон бразилиялик одатий форвардлардан фарқланади. У нафақат майдонда ижодкорлик қилади, балки бор кучини сарфлайди. Кескин тўқнашувлардан чўчимайди, прессингда фаол, ҳимоячиларга ҳар доим кўмаклашади. Бундай ўйинчиларни АПЛда яхши кўришади. Ўз навбатида, замонавий Бразилия термасида ҳам.

Ҳозир Ришарлисон Премьер-лиганинг энг ёрқин футболчиларидан бири. 2018 йили бразилиялик форвард даража бўйича ўсишга эришди - «Эвертон»га ўтди. Ливерпуль клубида асосий таркибнинг доимий аъзоси эканлиги шубҳасиз. Гарчи уни Марко Силва («Уотфорд»ни бошқарган) олиб келган бўлсада, Ришарлисонни Карло Анчелотти ҳам юксак қадрлайди. Жорий мавсум бразилиялик ҳужумчининг ҳисобида 10та гол ва 5та самарали узатма бор. У Бразилия термасида тўп суришга ҳам аллақачон улгурди. Ҳаттоки, Копа Америкада зафар қучди.

«Кўплаб иқтидор соҳиблари билан ишлаганман. Ишонинг, Ришарлисон - чиндан ҳам ўзгача футболчи», - дейди Карло Анчелотти.

Бразилиялик чиндан ҳам яхши ўйинчи. Шунингдек, бадавлат. Жанубий америкалик аксарият футболчиларда бўлгани каби, Ришарлисон ҳам қашшоқликда улғайган, ота-онаси егулик ва бошқа эҳтиёжларга пул топишда қийналишарди. Аммо қаҳрамонимизнинг эндиликда топиши яхши. Маблағни ҳам ақл билан ишлатади.

Ортиқча ҳашаматлардан холи - фақат яқинларига кўмаклашади. Ришарлисоннинг O Globo нашрига берган интервьюсидан келтирилган иқтибосларга назар солинг. Ҳар қандай футболчи катта пулларни қандай ишлатиши кераклиги бўйича идеал қўлланма.

*** «Болалигимда ҳеч вақом бўлмаган. Энди эса истаган нарсамни олишим мумкин. Бу имкониятимни қадрлайман. Келажак ҳақида ўйлайман», - дейди Ришарлисон пуллар ҳақида.

*** «Ўзимга ҳашаматли автомобиль сотиб олишни хоҳламайман. Кўчмас мулк, келажакка сарфлайман. Онам, отам, тоғам, бувим - ҳаммаларининг эндиликда ўз уйлари бор. Улар ҳақида қайғурдим. Тоғамга машина олиб бердим, шунга эҳтиёжи бор эди. Онамга мотоцикллар ёқади - унинг истагига кўра харидни амалга оширдим. Опамнинг уч фарзанди бор, уларнинг ўқиши ва тиббий суғуртаси учун тўловни мен амалга ошираман», - дейди Ришарлисон оиласи ҳақида.

*** «Болаликдаги дўстларимнинг аксарияти ҳозир қамоқда. Мен ҳам ўшанда жиноят кўчасига кириб кетишим мумкин эди... Бахтимга, тоғам ва мураббийим Фидель мени ёмонликлардан асрашди. Улар ҳар доим иқтидорим борлиги, фақат футбол ҳақида ўйлашим кераклигини айтишарди. Айнан миллионлар ўйини мени ёмон ҳаётдан асради», - дейди Ришарлисон тақдири ҳақида.

Ўтган йилнинг ёзида Ришарлисон қадрдон шаҳри Нова-Венесиядаги одамлар учун 6,4 тонна егулик сотиб олди. Бразилиялик форвард ҳар йили кўргазмали ўйинлар ўтказади ва шу тариқа очликдан қийналаётган болалар, умуман, қишлоқнинг оддий аҳолиси учун кўпроқ пул йиғишга интилади. Афтидан, Ришарлисонни яхши кўрадиганлар кун сайин ортади, бунга унинг нафақат голлари, балки хайрия ишларидаги фаоллиги ҳам сабаб, албатта.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz