Қайднома

Қидирув

УЕФА футбол бўйича миллий чемпионатлар якунланмай қолса, ҳозирги етакчиларни чемпион деб эълон қилади

УЕФА футбол бўйича миллий чемпионатлар якунланмай қолса, ҳозирги етакчиларни чемпион деб эълон қилади

  17.03.2020 07:46
  0
  278
УЕФА футбол бўйича миллий чемпионатлар якунланмай қолса, ҳозирги етакчиларни чемпион деб эълон қилади

УЕФА коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазиятдан сўнг 17 март, сешанба куни мажлис ўтказади. АS нашрининг хабар қилишича, УЕФА мазкур йиғилишда миллий чемпионатлар ғолиблари, Еврокубокларда иштирок этадиган клублар ва мусобақани тарк этадиган жамоаларни аниқлаш мезбонларини эълон қилади.

Агар бирор мусобақа ўтказилмай қолса ташкилот айни дамдаги етакчини чемпион сифатида эълон қилмоқчи. Худди шу тизимда еврокубоклар иштирокчилари ҳам аниқланади. Миллий чемпионатни тарк этадиган ва янги қўшиладиган жамоалар тақдири лигаларнинг ўзига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йиғилишда Евро—2020 мусобақасини қолдириш масаласи кўриб чиқилиши хабар қилинганди.

Маълумот учун, айни дамда Европа кучли бешлик чемпионатларида қуйидаги жамоалар етакчи бўлиб турибди: «Ливерпуль» (Англия), «Барселона» (Испания), «Бавария» (Германия), «Ювентус» (Италия), ПСЖ (Франция)


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz