Қайднома

Қидирув

Туркия Евро-2020ни қабул қилишга тайёр!

Туркия Евро-2020ни қабул қилишга тайёр!

  17.03.2020 11:44
  0
  304
Туркия Евро-2020ни қабул қилишга тайёр!

Туркия футбол федерацияси УЕФАга мамлакат Европа чемпионатини ўзида қабул қилишга тайёр эканлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ва УЕФА раҳбари Александер Чеферин ўзаро илиқ муносабатда. Ҳозирча ташкилот мазкур таклифга ўз позициясини билдирмади. Аммо УЕФА олдида мусобақа бошқа муддатга кўчириш варианти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлигача бўлган муддатда 12та мамлакатда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Туркия мазкур 12 давлат орасида бўлган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz