Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» коронавирусга қарши барча тадбирлар амалга оширади

«Пахтакор» коронавирусга қарши барча тадбирлар амалга оширади

  17.03.2020 12:37
  0
  301
«Пахтакор» коронавирусга қарши барча тадбирлар амалга оширади

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалгани сабабли «Пахтакор» футбол клубининг барча ходимларига бу борада тегишли маълумотлар берилди.

Клуб тизимида меҳнат қилувчи шифокорлар клуб ходимлари ва барча жамоалар аъзоларига ушбу инфекция тарқалмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, жаҳон ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган қўлланмаларни юборишди ва уларга қатъий амал қилиш шартлиги ҳақида таъкидлашди. «Пахтакор» ва «Жар» стадионлари, «Чилонзор» стадиони, футбол академияси ва «Қибрай» ўқув-машғулотлар марказида зарур дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан чиқарилган буйруқ сабабли футбол академияси, футзал, аёллар, биринчи лига, U-18 ва U-21 ёшлилар, асосий жамоа машғулотлари вақтинчалик тўхтатилди. Машғулотлар коронавирус билан боғлиқ вазият ўнгланмангунча ёки ЎФА томонидан машғулот ва учрашувларни ўтказишга рухсат берилмагунга қадар тўхтатиб турилади. «Пахтакор» футбол клуби ушбу ҳолат юзасидан мамлакатимиз ҳукумати ва тегишли органлар қарори ҳамда кўрсатмаларига қатъий риоя қилади, юртимиздаги барча футбол клубларини ҳам бунга чақириб қолади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz