Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Пахтакор»нинг гуруҳида 4-тур ўйинлари ҳам қолдирилди

ОЧЛ: «Пахтакор»нинг гуруҳида 4-тур ўйинлари ҳам қолдирилди

  17.03.2020 16:13
  0
  230
ОЧЛ: «Пахтакор»нинг гуруҳида 4-тур ўйинлари ҳам қолдирилди

ОФК биз иштирок этаётган минтақада Чемпионлар лигасининг 4-тур учрашувлари кечиктирилгани ҳақида расмий хабар йўллади.

Унга кўра, гуруҳимиздан ўрин олган 4-тур беллашувлари 6 апрель куни бўлиб ўтмайди. Кечиктирилган баҳсларнинг қачон бўлиб ўтиши ҳақида ОФК кейинроқ маълум қилади. 6 апрель куни "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасини қабул қилиши керак эди. Бироқ жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси сабабли ўйин қолдирилди.

Ҳозирча гуруҳ босқичининг кечиктирилган беллашувлари қачон бўлиб ўтиши борасида бир қарорга келинмади. Фақат май ойида ўтиши керак бўлган нимчорак финал баҳслари эндиликда 17-18 ва 24-25 август кунлари ўтказилиши белгиланди. Шу тариқа чорак финал сентябрь, ярим финал ўйинлари эса октябрда бўлиб ўтади. Финал учрашувлари муддати ноябрда белгиланган ҳолатида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ўтган икки турда 6 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz