Қайднома

Қидирув

Генрих Мхитарян: «МЮ»га ўтганимдан афсусланмайман»

Генрих Мхитарян: «МЮ»га ўтганимдан афсусланмайман»

  18.03.2020 12:35
  0
  205
Генрих Мхитарян: «МЮ»га ўтганимдан афсусланмайман»

Арманистонлик ярим ҳимоя­чи Генрих Мхитарян россиялик ҳамкасбларимиз уюштирган суҳбатда ҳозирги ҳолати, Жозе Моуриньо билан юзага келган можаро ва Юрген Клоппни қанчалик ардоқлаши ҳақида гапирди.

- Жозе Моуриньо билан ўйинлар таҳлилини ўтказаётганда чиқишолмай қолганингиз ростми? Португалиялик мутахассис ўзингиз кўникмаган жойингизда ҳам кўпроқ меҳнат қилишингиз кераклигини уқтирган, сиз эса бунга кўнмаган экансиз...

- Ҳа, тўғри. Ҳаммаси шундан бошланган ва Манчестерда қиладиган ишим қолмаганини тушунганман. Астойдил ишлаётган, прессинг уюштираётган, ҳимояланаётган, жамоага ёрдам бераётган, голлар ураётган бўлсамда, ишимдан кимдир қониқмаса, у ерда ортиқ қололмасдим. Вақтимни беҳуда кетказмай, фаолиятимни бошқа ерда давом эттириш, футбол ўйнашни хоҳладим.

- Шунда Венгер ва унинг «Арсенал»и пайдо бўлди...

- Моуриньо билан чиқишолмай қолган пайтимда французнинг менга қизиқаётганидан хабардор эдим. У мени «Арсенал»да кўришни хоҳлади. Жуда хурсанд бўлдим, чунки болалигимда «канонирлар» сафида тўп суришни орзу қилардим. Ўша пайтлари бу клубда кўплаб французлар тўп суришарди - Анри, Пирес, Пети, Виейра. Уларнинг ўйинларидан роҳат олардим. Кейинчалик улар «Эмирейтс»ни қуришгач, пул масаласида кўплаб муаммоларга йўлиқишди, Венгер асосий эътиборни ёшларга қарата бошлади. Арсен бошқарувидаги «Арсенал» таркибига қўшилишимни ўйласам, бу худди эртакка ўхшаганди.

- «Шахтёр»дан кейин Юрген Клопп бошқарувидаги «Боруссия Дортмунд» сафига қўшилишингиз ҳақида гапириб беринг.

- Райола билан дастлаб Лондонга бордик, «Тоттенхэм» вакиллари билан гаплашдик. «Ливерпул»нинг фикрини ўргандик, аммо уларнинг ишончлари комил эмасди. Дортмунддан қўнғироқ келгач, дарҳол ўша ерга учдик. «Боруссия» Гётцени сотганидан кейин «ўнлик» позициясига футболчи қидираётганди. «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» таркибга ўйинчи қўшиб олишга улгургани сабабли, Германияга бориш варианти яхшироқ кўринди. Клопп дарҳол ғоялари ҳақида гапириб берди, мени қайси позицияга қўймоқчилигини тушунтирди.

- Клопп билан кўришганингизда, суҳбатни бошлашдан олдин сизни қучоқлаб: «Шартнома имзолашга кўнмагунингча, қўйиб юбормайман», дегани ростми?

- Ҳа, шундай бўлганди.

- Ажойиб мураббийда бу Клопп!

- Кейин у Дортмундга қайтишга ваъда беришимни сўраганди. Мен эса шунга сўз берганман. Клопп - супермураббий, ҳақиқий дўст, ота, ака. У футболчилари билан мунтазам гаплашади, ҳар доим қўллаб-қувватлайди. Майдонда ўйининг қовушмаса, шундай дерди: «Бу футбол. Ўтмиш билан яшама, кейинги баҳс ҳақида ўйла».

- Ўша кезлари сизга «Анжи»дан ҳам таклиф бўлганидан хабардормиз.

- Ҳа, бўлган. Жуда катта пул ва бонусларни ваъда қилишган. Это~О йилига 20 млн. евро олганмиди? Менга бундан сал камроқ таклиф билан чиқишган.

- Европада тўп суриш учун шартли 20 «лимон»дан воз кечганмисиз?

- Ҳа.

- 2019 йили Бокуда ўтказилган Европа Лигаси финалига бормадингиз. Нега?

- Шунчаки, ҳаётимни хавф остига қўйишни хоҳламаганман.

- Озарбайжонликлар сизга таҳдид қилишганми?

- Жуда кўп марта. «Инстаграм», «Фейсбук»да мактублар олганман, аммо бунга эътибор қаратмаганман. Арманистонлик эканлигимдан фахр­ланаман. Мени ҳамиша қўллаб-қувватлаган, яхши кўрган миллатдошларимга раҳмат.

- «Манчестер Юнайтед»га ўтганингиздан афсусланганмисиз?

- Йўқ, ҳеч қачон. Ахир бундай имконият ҳаётда бир марта берилади. Ибрагимович, Погба, Мата, де Хеа билан бирга тўп суришга муваффақ бўлдим. Агар ҳаммасини ортга сурганимизда ҳам, барибир, «МЮ» билан шартнома имзолардим. Қилган ишларимдан ҳеч қачон афсусланмайман.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz