Қайднома

Қидирув

Коронавирус: Ла Лига олдида 4та вариант

Коронавирус: Ла Лига олдида 4та вариант

  18.03.2020 13:47
  0
  337
Коронавирус: Ла Лига олдида 4та вариант

Коронавирус Европадаги аксарият мамлакатлар чемпионатига ҳам салбий таъсир кўрсата бошлади. Жумладан, Испания Примероси мажбурий тарзда тўхтатиб қўйилди. Realmadrid.ru сайтида берилган мақолага қараганда, Ла Лига раҳбарияти айни пайт жорий мавсум масаласида 4та вариантни кўриб чиқмоқда. Буни Испания Қироллик футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес расман тасдиқлади. Кутилишича, чемпионат тақдири юзасидан якуний қарор 25 март кунига белгиланган  федерация қўмитаси йиғилишида қабул қилинади. Бордию, унда ФФ ва Ла Лига вакиллари бир тўхтамга келолмасалар, якуний гап айнан Луис Рубиа­лесда қолади.

 

1-рақамли вариан: чемпионатякунига етказилади, барибир

Ҳозирча Испания Примероси ва Сегундаси доирасидаги 2та тур учрашувлари кейинроқ муддатга сурилди. Лекин бу якуний қарор эмас. Яъни ўйинлар янада узоқроқ муддатга қолдирилиши эҳтимоли бор. Бироқ дейлик, Ла Лига финишигача ҳали 11 тур бор. Муаммо битта - қолган ўйинлар учун футбол тавқимида  етарли вақт топиш мушкул. Бунда кўп нарса ЕЧЛ, ЕЛ ва Евро-2020 мусобақалари юзасидан УЕФА қабул қиладиган қарорга боғлиқ, албатта.

Ҳозирги ҳолатда қолдирилган тур ўйинлари учун тақвимда икки бўш сана бор — 18 апрель ва 20 май. Агар ЕЧЛ тўхтатилса ёки ўйинлар сони қисқартирилса («плей-офф босқичи 1та учрашувдан иборат бўлса), бўш кунлар кўпаяди. Бордию, Евро-2020 келаси йилга қолдирилса, июнь ойи тўлалигача бўшайди ва қолдирилган ўйинларни ўтказиш унча муаммо туғдирмайди.

2-рақамли вариант: мавсум-2019|2020 бекор қилинади

Коронавирус хавфи камаймаса ёки умумий вазият янада ёмонлашса, табиийки, чемпионатдаги мажбурий танаффус чўзилиб кетади. Бундай тақдирда Испания Қироллик футбол федерацияси Ла Лига билан келишган ҳолда, жорий мавсумни бутунлай бекор қилиши ҳам мумкин. Агар иш шу даражага борса, унда ҳеч қайси жамоага чемпионлик мақоми берилмайди. Умуман, иштирокчиларнинг турнир жадвалидаги айни ҳолати эътиборга олинмайди, дейлик, ҳеч бир клуб лигадан тушиб кетмайди. Хуллас, амалда мавсум ўтказилмаган ҳисобланади, еврокубоклар йўлланмалари эса аввалги чемпионат якуни бўйича тақсимланади.

3-рақамли вариант: 27-тур охиргиси бўлиб қолади

Ҳозирга қадар Испания элит лигасида 27та тур ортда қолди. Учинчи вариантга мувофиқ, чемпионат бутунлай тўхтатилади ва турнир жадвалининг ҳозирги ҳолати якуний сифатида қабул қилинади. Агар шундай бўлса, «Барселона» чемпион мақомига эришади, ЧЛнинг яна 3та йўлланмаси «Реал», «Севилья» ва «Реал Сосьедад» клубларига насиб этади. «Хетафе» ва «Атлетико» эса ЕЛ-2020|2021га йўл олади. Сегундага тушиб кетадиган клублар - «Мальорка», «Леганес» ва «Эспаньол». Уларнинг ўрнига «Кадис» ва «Сарагоса» юқорига чиқади. Лекин бу вариантнинг эҳтимоли кам. Зеро, клублар тенг миқдорда ўйин ўтказмаган, демак, бунда спорт принциплари бузилади.

4-рақамли вариант: Биринчи давра якуни инобатга олинади

Агар чемпионатни якунига етказиш имконияти топилмаса, биринчи давра якуни инобатга олиниши ҳам мумкин. Буниси спорт принципларига нисбатан мувофиқроқ, ҳар ҳолда, жамоалар биринчи даврада ўзаро бир мартадан ўйнаган. Бу вариант маъқулланган тақдирда ҳам, айнан «Барселона» чемпион сифатида тан олинади. Зеро, 40 очко олган Каталония гранди биринчи даврани турнир жадвали пешқадами ролида якунлаганди (тўғри, «Реал» ҳам 40 очко тўплаган, бироқ голлар нисбати каталонияликларда яхшироқ эди, ўзаро учрашувда эса кучлар тенг келган). Агар 4-вариант танланса, «Барса» ва «Реал»дан ташқари, «Атлетико» ҳамда «Севилья» клублари ЧЛ йўлланмасига эга чиқади. ЕЛ йўлланмалари эса «Реал Сосьедад», «Валенсия» ва «Хетафе»га берилади. Кучлилар сафини тарк этадиган жамоалар ўша-ўша - «Мальорка», «Леганес» ва «Эспаньол». Дарвоқе, бунда Ла Лига Италия «А» серияси раҳбарияти кўриб чиқиши кутилаётган вариантга ҳам мурожаат қилиши мумкин. Яъни имконият ва вақт бўлса, совриндорлар ва лигадан тушиб кетадиган клубларни аниқлаш учун алоҳида «плей-офф» босқичи ўтказилиши эҳтимолдан холи эмас.

У.УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz