Қайднома

Қидирув

Абрамович «Челси» меҳмонхонасини тиббиёт ходимлари ихтиёрига топширди

Абрамович «Челси» меҳмонхонасини тиббиёт ходимлари ихтиёрига топширди

  18.03.2020 21:06
  0
  263
Абрамович «Челси» меҳмонхонасини тиббиёт ходимлари ихтиёрига топширди

Лондоннинг «Челси» футбол клуби хўжайини Роман Абрамович коронавирус туфайли «Стэмфорд Бридж» жамоаси стадионидаги меҳмонхонани Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) ходимларига топширди, дея хабар берди «РИА Новости».

NHS бу таклифни қабул қилди. NHS ходимларининг яшаши учун кетадиган харажатларни ҳам Абрамович ўз зиммасига олган. Меҳмонхона икки ой давомида NHS ихтиёрида бўлади, кейин эса муддат вазиятга қараб қайтадан кўриб чиқилади. NHS ходимлари учун ажратиладиган хоналар сони ҳали номаълум, лекин бутун меҳмонхона уларга хизмат қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Коронавирус туфайли кўпгина тиббиёт ходимлари узайтирилган сменада ишлашаётгани ва уйига етиб боролмаётгани ёки ишга етиб бориш учун узоқ йўл босишига тўғри келгани боис шундай қарорга келинган.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz