Қайднома

Қидирув

Кескин танқидий қараш керак...

Кескин танқидий қараш керак...

  19.03.2020 10:54
  0
  805
Кескин танқидий қараш керак...

Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатидан кейин олимпия терма жамоамиз иштироки хусусида турли-туман фикр­лар билдирилгани рост.

Афсуски, кейинги йилларда ҳал қилувчи паллада имкониятни қўлдан чиқариш футболимиз учун одатга айланиб бораётгандек. Шу туфайли кўплаб ўйинларни қандайдир катта хавотир билан кузатишга ўрганиб қолдик, ҳисоб. Футболимизни шу аҳволга солиб қўйганлар виждони қийналсин... Ўзингиз ўйланг, маълум муддат аввал ўсмирларимиз ва ёшларимиз Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, ЖЧда ҳам бинойидек ўйнаш ҳадисини олишганди. Бироқ энди ёшлар футболида ҳам натижалар орқага кетди. Қани ўша Дилшод Нуралиев, Вадим Евстафеев, Аҳмад Убайдуллаев каби мутахассислар? Нега уларнинг хизматлари қадрига етмадик? Ўзи бизда футбол соҳасида яхши ишлаб турган қатламни ўзгартириш одат тусига кираётгандек, гўё. Энг ёмони, мухлисларнинг талаб ва эътирозларига кўпинча эътибор қаратилмайди. Шахсан мен Равшан Эрматовни ватанимиз обрўсини кўтарган шахс, кучли ҳакам сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан, лекин унинг бир ўзи футболни ривожлантиролмайди минг уринса ҳам...

Дунёнинг ҳам бир бурчагида футбол ривожланяпти - бу сўз кўп такрорланди, такрорланади. Рақибларнинг ҳар бир тўп учун жон-жаҳдлари билан курашишларини кўриб, одамнинг ҳаваси келади, бизникилар эса кўпинча мудроқ ҳолатда бўлишади. Ҳамма-ҳамма айбни ўзидан соқит қилишга уринади. Диёр Имомхўжаев вақтида Soccer Club кўрсатувини эфирга олиб чиққанида, футболдаги иллатларни рўй-рост айтиш вақти келганини ўйлаб, роса қувонган эдик. Бироқ у ҳам ўзгарди. Менимча, футболимиз ва бошқа соҳалар тараққиётини ўзаро солиштириш нотўғри. Чунки бошқа бирор соҳага спорт, айниқса, футболга ажратилганидек кўп маблағ йўналтирилмаган бўлса керак. Терма жамоаларимизнинг натижасиз йиғинларига кетган харажат ҳисобини ким чиқаради? Оддий мисол, U-23 тоифасидаги Осиё чемпионати якунларига бағишланган кўрсатувда футболга билвосита алоқадор бир гуруҳ журналистлар ҳеч нима бўлмагандек, табассум билан, силлиққина суҳбатлашишди. Қани танқидга йўғрилган асосли ташҳис? Истагим, ҳамма ўз ишига озгина профессионаллик билан ёндашсин...

Тўлқин ШАЙМАНОВ (Хатирчи тумани).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz