Қайднома

Қидирув

Рафаэл Бенитес: «Хитойда соврин ютишим шартмас»

Рафаэл Бенитес: «Хитойда соврин ютишим шартмас»

  20.03.2020 01:40
  0
  591
Рафаэл Бенитес: «Хитойда соврин ютишим шартмас»

«Ливерпуль», «Реал» ва «Ньюкасл» клубларининг собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес Европа футболидан ташқаридаги ҳаётдан роҳатланяпти. Айни пайт у Хитойнинг «Далянь Ифан» жамоасида ишламоқда. Испаниялик мутахассис Marca нашрига берган интервьюсида унга соврин ва юқори натижаларга эришиш талаби қўйилмаётгани, аммо ўзи ихтиёридаги футболчиларнинг ўсишини таъминлаш ва клуб тарихида ўз номини қолдириш ниятида эканлигини таъкидлади.

- Коронавирусни қандай эплаяпсиз?

- Ҳар куни ҳамма нарсани назоратга олишимиз керак - тана ҳароратини ўлчаш, қўлни ювиш... Жамоа одатий тартибда машғулот ўтказяпти, сафимизда касал ўйинчилар йўқ. Аммо назорат қилиш қийин бўлган шовқин кўтаришди. Қарийб бир ойдан буён Марбельядамиз.

- Клубингизни бошқараётган Wanda компанияси футболга инвестиция киритишни тўхтатмоқчи. Бу ҳолат сизга қандай таъсир кўрсатади?

- Маошлар билан боғлиқ ўзгаришлар сабабли улар футболга пул йўналтириш ёки йўналтирмаслик ҳақида ўйлаб қолишди. Бу «Далянь Ифан»нинг ривожи учун жуда муҳим жиҳат.

- Ўзингиз хоҳлаган футболчиларни сотиб олиш имкониятига эга эмаслигингиз сизни ранжитмаяптими?

- Мен мураббий-ўқитувчиман. Маш­ғулотлар пайти ниманидир ўқитишни ёқтираман. Яъни, футболчилар муайян машқни такрорлаш билан чекланмай, нега уни бажараётганимизни тушунишларини хоҳлайман. Зиммамдаги вазифа асосий жамоа билангина чекланмайди, атрофимдаги шароитга мослашишим лозим.

- Ўзингизни кўпроқ мураббий эмас, муаллим деб ҳисоблайсизми?

- Албатта. «Кастилья»да амалга оширган ишларимни бу ерда ҳам қўллаяпман. Одамлар Хитой футболи нега шиддат билан ривожланмаётганидан ҳайрон бўлишади - чунки ушбу мамлакатда болакайлар 13 ёшдан ўйнашни бошлашади. Бу жуда кеч.

- Хитойликлар билан 2,5 йиллик келишувга эришгансиз. Шу муддат ичида Европадаги футбол ҳаётидан узоқлашиб қолишдан хавотирланмаяпсизми?

- Асло, йўқ. Яхши штабга эгаман, вазиятни мунтазам кузатиб борамиз: бошқа чемпионатлардаги ўйинларни томоша қиламиз, футболчиларни ўрганамиз. Ягона фарқ шундаки, бу ерда ҳар куни газета саҳифаларида кўриниш бермайсиз.

- Маълумотлар базангизда қанча футболчи бор?

- 17 мингга яқин. Жуда катта рақам, аммо улар орасида фақат 500-1000 нафарининг келажаги футбол билан боғланиши тахмин қилинмоқда.

- Англияда ҳамон катта обрўга эгасиз, исталган пайтда у ерга қайтишингиз мумкин.

- Ҳа, лекин ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Бор эътиборимиз Хитойдаги лойиҳани ривожлантиришга қаратилган. «Далянь Ифан»гача кўплаб таклифлар олдим, бироқ уларда ўзим излаган нарса йўқ эди. Бош­қа клуб билан ҳам шартнома имзоласам бўларди.

- Испаниядан вариантлар бормиди?

- Ҳа. Кўп пул таклиф қилишди, аммо у жамоалар ғалаба учун кураша олмасдилар. Хитойда эса нафақат яхшигина шартнома, балки истиқболли лойиҳага эгаман. Совринлар ютишим шартмас, аммо ўсишга эришиб, ўзимиздан ёрқин из қолдиришимиз керак - буни уддалашга кучим етади.

- Сизни яна Ла Лигада кўришимиз мумкинми?

- Катта чемпионатлар мени ҳар доим ўзига жалб этади. Муҳими, одамлар доимий ҳаракатда эканлигимни билишади. Мен ва жамоам ҳеч қачон тўхтамайди.

- «Реал» билан муносабатингизни қандай таърифлайсиз?

- Бу клуб ҳақида анчадан буён суҳбатлашмагандим. Ўзим ўйлаган нарсани гапиролмасдим, шу боис сукут сақлашни маъқул кўраман. Мени келажак қизиқтиради, ҳозир эса келажагим «Далянь Ифан» билан боғлиқ.

- Сизнинг айрим футболчиларингиз ҳамон «Реал»да тўп суришмоқда - Каземиро, Лукас Васкес...

- Ҳа, ўшанда Лукас, Каземиро ва Матео Ковачич билан шартнома имзолашни уддалагандик. Улардан икки нафари ҳамон «Реал»да юқори даражали футбол намойиш этмоқда, лекин бу мавзуни муҳокама қилмоқчи эмасман. Менга 6 ой ишлаш имкониятини беришган, сўнгра, ҳеч қандай сабабсиз уларга керагим бўлмай қолди. Бошқа ҳеч нарса деёлмайман.

- Сиз ҳақингизда кўп гаплар айтилган. Криштиану Роналдуга жарима зарбаларини қандай тепишни ўргатганингиз ростми?

- Ёлғон. Ҳеч қачон бундай қилмаганман. Жарима зарбалари ҳақида фақат бир марта, Австралияга борганимизда гаплашгандик. Роналдуга «Манчестер Юнайтед»да стандарт вазиятларни қандай амалга оширганини таҳлил қилганимизни айтгандим. Аммо ҳеч қачон унга қандай тепиши кераклигини айтмаганман. Худди Лука Модричга оёғининг ташқи томони билан пас беришни тақиқламаганимиздек.

- Демак, хорват билан ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмаган?

- Унга айтган биргина гапим - агар оёғининг ички томони билан оддий пас бериш имкони бўлса, шундай қилиши кераклигини таъкидлаганим, чунки бу жамоадошларига қулайлик яратади. Ўзим ҳам футболчилик давримда оёғимнинг ташқи томони билан паслар берганман. Аммо бу 10-15 метр масофага йўлланадиган узатмалар эди. Ёлғон тарқатиш ҳар доим осон бўлган.

- Сизга ким зиён етказишни хоҳлаган?

- Мендан кўпроқ нарсани билган айрим одамлар. Аммо бунга кўп вақтимни сарфламайман, эътиборимни келажакка қаратаман.

- Бошқа бир собиқ жамоангиз - «Ливерпуль» ҳақида гаплашсак. Ҳозирги «қизиллар»да сизга етишмаган нима бор?

- Бизда пул бўлмаган. «Ливерпул»­даги сўнгги йилимда трансфер бюджети 17 млн. еврони ташкил этган, бундай маблағ билан рақобат туғдириш имконсиз. Футболчиларни сотиш ва уларнинг ўрнига бошқаларни харид қилишга интилганмиз, бу рақобатбардошликни сақлаб қолишнинг ягона йўли эди. Шунингдек, клуб эгалари ҳозир «Ливерпул»ни бошқараётган мураббийнинг фикрини қадрлашади.

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz