Қайднома

Қидирув

Қатар клублари баъзи чекловлар билан машғулотларга киришди

Қатар клублари баъзи чекловлар билан машғулотларга киришди

  19.03.2020 23:45
  0
  213

Қатар Футбол Лигаси (QSL) раҳбарияти мамлакат клубларига машғулотларни давом эттиришига рухсат берди. Аввалроқ, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қатар чемпионати ва машғулотлар тўхтатилган эди. Энди футболчилар жамоаси таркибида шуғулланиши мумкин, аммо бир қатор чекловлар билан.

Хусусан, кийиниш хонасидан фойдаланиш тақиқланади, футболчилар машғулотга форма кийиб, тайёр ҳолда келиши шарт. Тренажёр зали, манеж ёки бошқа ёпиқ биноларда шуғулланиш тақиқланади. Машғулотлар пайтида футболчилар контактга кириши тақиқланади, оралиқ масофа камида 1 метр бўлиши керак. Шунингдек, ҳар қандай назорат ўйинларини ўтказишга ҳам рухсат йўқ.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, 19 март ҳолатига Қатарда коронавирус юқтириб олганлар сони 452тани, соғайиб кетганлар сони 4тани ташкил қилди. Вафот этганлар йўқ.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz