Маркос Льоренте - «Ливерпуль» ва «Атлетико» ўртасидаги ЧЛ 1|8 финали жавоб ўйинининг бош қаҳрамонларидан бири. Бу футболчи жуда кам гол уради, лекин деярли ҳар сафар чиройни ўрнига қўяди. Мана, испаниялик новча йигит «қайноқ» «Энфилд Роуд»да «матрасчилар» учун ўта оғир кечган учрашувда захирадан майдонга тушиб, 2та гол уришдан ташқари, яна бирига ассистентлик қилди. Хуллас, Льоренте «Ливерпул»нинг «дафн маросими»да алоҳида ажралиб турди. Аслини сўрасангиз, у амплуа бўйича ҳужумчи эмас, балки таянч ҳудуди вакилидир...
Маркос Льоренте «Энфилд»даги ЧЛ 1|8 финал босқичи жавоб тўқнашувида профессионал футболдаги 101-ўйинини ўтказди. Диққат қилинг, у энди 4-5-голларини урди. Энг муҳими, «Ливерпуль» мухлисларини сукут сақлашга мажбур этган ҳар икки голи жуда чиройли чиқди - жарима майдони ташқарисидан йўлланган аниқ зарбалар маҳсули. У бунга қадар «Валенсия» (яқин масофадан), «Жирона» (узоқдан пастки бурчакка) ва «Ал-Айн» (жарима майдони ташқарисидан, тўпни тўхтатмасдан) клублари дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилганди. Оддий айтганда, Маркос фаолияти давомидаги 5та голидан 4тасини узоқ масофадан йўллаган зарбалар воситасида нишонлади. Дарвоқе, у «Реал» ёшлар жамоаси (ҳа, Льоренте - «Қироллик клуби» тарбияланувчиси) сафида ҳам 3та голидан 2тасини жарима майдони ташқарисидан урган, албатта, чиройли зарба билан.
Льорентенинг «Ливерпуль» дарвозасига урган голларига боҒлиҚ бошҚа фактлар
*** Испаниялик футболчи бунга қадар фаолияти давомида ЧЛ доирасидаги 5та ўйинда қатнашган ва уларда рақиблар дарвозаси томон 4 бора зарба йўллаганди - ҳаммаси ноаниқ. «Ливерпуль» дарвозасини эса 2 марта ўққа тутиб, 2та гол муаллифига айланди.
*** Маркос Льоренте «Атлетико» тарихида ЧЛ ўйинида захирадан майдонга тушган ҳолда «дубл»га эришган иккинчи футболчидир. Бундай натижани илк марта 2009 йили аргентиналик Серхио Агуэро қайд этганди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20